Қасоскор қашқирлар 2-китоб. Исокжон Нишонов

Читать онлайн.
Название Қасоскор қашқирлар 2-китоб
Автор произведения Исокжон Нишонов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4051-3-4



Скачать книгу

Ҳамид шошганча унинг ёнига келди. Уларнинг ранги-рўйи бир аҳволда эди.

      – Тинчликми? – сўрашди улар Витядан. – Нима гап? Ким экан?

      – Танимадим, хўжайинни сўради. – деди Витя. – Афтидан темир олиб келган бўлса керак!

      Володя билан Ҳамид бир-бирлари билан кўз уриштириб олишди…

      – Тентак, нимага келдингиз, хўжайинда қандай ишингиз бор эди, деб сўрамадингми?

      – Ҳушим жойида бўлмаса, нима қилай?

      Учовлари яна ичкарига қараб юришди…

* * *

      Барон кўча бошида машинадан тушиб қолди. Уйигача яёв юриб, увишган оёқларининг чигилини ёзмоқ мақсадида шундай қилганди. Қоплоннинг одамлари келадиган вақт бўлганди. Оқшом кўп ичиб қўйганидан боши зирқираб оғрирди. Ўзини ланж ҳис этарди. У шундоқ олдига келиб тўхтаган машинага ҳам эътибор бермади. Эшик очилиб, пастга тушган одам «Барон», деб чақиргандагина қария ортига қайрилди. Ўн қадам нарида турган кимсани хира тортган, уйқуга тўймаган кўзлари илғамади.

      – Мен Шуҳратман! – ўзини таништирди изқувар. – Шундагина Барон ўзига келди ва келиши керак бўлган одамни таниди.

      – Ҳозир уйингиздан келяпмиз.

      Қария келгувчининг мақсадини тушунди.

      – Қачон олиб кетмоқчисиз? – сўради гарчи уларга эрталаб келишни тайинлаган бўлса-да.

      – Ҳозир қайтамиз. Қоронғу тушгунича чегарага етиб олишимиз керак. – деди Шуҳрат Шарифович.

      – Унда машинани қайтаринг?! – буюрди Барон.

      Кекса лўли машинага ўтирди ва уларни уйига бошлади. Бу орада Ҳамид билан Володя хўжайиннинг ётоғидан олиб чиққан пулларни йўл сумкаларига жойлаб бўлишганди. Витя ҳам ичкаридаги қолган-қутган тақинчоқларни кичкинагина халтачага тиқиштирарди.

      Кўча эшик олдига машина келиб тўхтаганини биринчи бўлиб Володя сезди.

      – Кимдир келди? – деди у ҳадикдан катга-катта бўлиб кетган кўзларини шерикларига қадаб. Ҳаммалари шамдек қотиб қолишди. Машинада Бароннинг келганига уларнинг ишончи комил эди. Эшик тирқишидан қараган Витя машинадан Барон тушганини шерикларига маълум қилди. Володя бояги арматурани қўлига олди ва ўзини эшик орқасига яширди. Уй эгаси остона ҳатлаб ўтиши биланоқ пахмоқ сочли бошига уриб, худди қовоқдек иккига ёриб ташламоқчи бўлди.

      Барон ичкарига кирмади. Остонада туриб овоз қилди.

      – Ким бор, чиқларинг!

      Володя эчкидек сакраб, эшик олдида турган Витянинг ёнига келди ва унинг қулоғига шивирлади:

      – Сен чиқ, ўзингни қўлга ол!

      Витя кўйлаги билан юзини артиб, маст одамдек оёқлари чалишиб, ташқарига чикди.

      – Нима бало, ухламаганмисан, нега оёғинг қалтирайди?! – ўшқирди лўли Витяга юзланиб. – Ё ичиб олдингми? Биламан, мен уйда бўлмасам сенларга байрам бўлади!

      – Ухламадик, хўжайин, – минғирлади Витя. – Сиз келмаганингизга хавотирландик…

      – Ҳамидни чақир! – буюрди Витяга.

      Витя хўжайиннинг сўроқ-саволидан осонгина қутулиб, чаққонгина ортига бурилиб, ичкарига кириб кетди. Бароннинг гапини Ҳамид эшитиб турганди. Юраги орқага тортиб, оёқлари қалтираб кетди. Бироқ унга рўпара бўлмасдан, қошига