Название | Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли |
---|---|
Автор произведения | Эрнст Гофман |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-27-125-8 |
Мусиқа илк бор 1892 йил 7 мартда рус мусиқа жамияти симфония концертларининг бирида, оркестрга муаллифнинг ўзи дирижёрлигида ижро этилган. 1892 йил 6 декабрда эса Петергбургдаги Мариинский театрида балетнинг премьераси катта муваффақият билан ўтган.
П.Чайковскийнинг мусиқаси 1873 йил яратилган Шчелкунчик тўғрисидаги ажойиб мультфильмга асос бўлган. Ҳозирги пайтда Шчелкунчик тўғрисида ўнлаб кино-, теле- ва видеофильмлар ишланган. Унинг сўнггиси 2011 йил 1 январда намойиш этилган Андрей Кончаловский режиссёрлигидаги 3Д шаклидаги фильм бўлди.
Э.Т.А.Ҳофман қалами остида дунё ҳайратомуз ўзгарар, одатий турмушда тасаввур этиб бўлмайдиган ажойиботлар рўй берарди. Немис ёзувчиси ижоди тадқиқотчиларидан айримлари унинг эртакларидаги китобхонни сеҳрлаб қўядиган мўъжизавий саргузаштлар муаллифнинг ўзи ихлос қўймаган хизмат вазифасидан, ҳаётининг охирги йилларида жуда азоб берган касалликдан чалғиш, ўйлаб топган оламида яширинишга интилиш тарзида талқин этади. Фикримизча, бу жуда юзаки ёндашув. Немис ёзувчиси асарлари билан синчиклаб танишган эътиборли китобхон унинг воқеликдан асло ўзини олиб қочмаслиги, ёвузлик, шафқатсизлик, қабиҳлик билан ҳажв тили орқали дадил курашишга қодир бўлганлигини яхши билишади.
Ёзувчига юзаки назар билан – фақат эртак айтувчи хаёлотининг бебошлиги, оммани овутиш нияти сифатида эмас, балки асарларида ниҳоятда долзарб, жамият, умуман, инсоният учун фожиавий муаммоларни нафис ниқоблар остига яширган ижодкор сифатида ёндашиш тўғри бўларди. Агар ҳатто кимгадир у қандайдир масалаларни ҳаддан ошириб юбораётган, буёқларни қуюқлаштираётган, хулосаларни ўз концепциясига бўйсундираётган бўлиб туюлса ҳам, буларнинг барчаси немис буюк адибининг аллақачон таниш бўлган асарларини қайтадан ўқишга ва у эртакларнинг сеҳрли салтанатига айлантирган ҳаётийликни илғашга ундайди.
Эрнст Теодор Амадей Ҳофман 1822 йилда, қирқ олти ёшида вафот этган. У бундан бироз олдин «Бурга ҳукмдори» эртаги учун суд таъқиби остига олинган. Ўша вақтда Германияда полиция вазири бўлган фон Кампц эртакдаги Кнаррпанти образида ўзи тасвирланган деган қарорга келган ва бу «зарарли асар»ни мусодара қилишни буюрган.
Немис ёзувчисига қарз берганлар унинг буюмлари: мебеллари, кийимлари, гитараси, скрипкаси, тилла соати, китоблари, адибни биринчи асарини ёзишга илҳомлантирган Калло гравюрасини ким ошди савдосида пуллашди. Турли, ҳатто катта давлат лавозимларида ишлаган ёзувчи вафотидан сўнг унинг рафиқасига қарзларидан бошқа ҳеч нарса ато қилмади.
Аммо у биз – китобхонларга дунёнинг сербўёқ, сероҳанг ва сермаъно ажойиботларини қолдирган. Бу оламда ҳақиқий воқелик билан муроса қилишни истамайдиган талаба Ансельм ўзини қўярга жой тополмайди, жасур ўйинчоқ Шчелкунчик ёвуз кучларга қарши мардона курашади.
Ўзбек