Название | Евгений Онегин |
---|---|
Автор произведения | Александр Пушкин |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-27-259-0 |
21
Назон – қадим Румо шоири; ишқий шеърлар, поэмалар ёзган. Ишқий шеърлари учун император Август томонидан Римдан Қора денгиз қирғоғига ҳайдалган ва шу сургунда ўлган. Пушкин бу шоирни жуда севар эди. Жанубда яшаган вақтида Назоннинг таржимаи ҳоли ва ижодини ўрганишга киришган.
22
Фоблас – шу исмда бўлган романнинг қаҳрамони. Бу роман француз ёзувчиси Де-Кувре (XVIII аср) томонидан ёзилган. Фоблас – можаро, саргузашт қидирувчи бузуқи одам типи.
3
Ala Bolivar – шляпанинг номи.
*
Бульвар – хиёбон (муҳ.).
**
Бригет-соат – ойнинг куни ва дақиқасини аниқ кўрсатадиган соат (муҳ.).
24
Каверин – ёш Пушкиннинг дўсти, офицер. Пойтахт дворян муҳитида бу киши ўзининг бебошвоқ, жўшқин ҳаёти билан танилган.
25
Roast-beef (инглизча) – гўштдан махсус равишда ковуриладиган овқат.
26
Федра – француз драматурги Жан Батист Расин (1639 – 1699) пьесасининг қаҳрамони. Клеопатра – қадимги замонда Мисрда подшоҳлик қилган гўзал хотин. Бир кўп пьесаларнинг қаҳрамони. Бу ерда Пушкин машҳур француз адиби Вольтер (1694 – 1778)нинг асарини кўзда тутади. Монна – танилган ёзувчи Озеровнинг «Фингал» номли трагедиясининг қаҳрамони. Пушкин даврида бу ролни Колосова деган артистка яхши ўйнарди.
27
Фонвизин Д.И. (1745 – 1792) – машҳур рус драматурги. «Бригадир» ва «Недоросль» номли машҳур комедияларни ёзган. Бу асарларда Фонвизин вилоятлардаги асилзодаларнинг жоҳиллиги, қўполлиги, ёшларни тарбия қилишдаги аҳмоқликни ва эзилган крепостной деҳқонларга йиртқичларча муносабатини масхара қилади. «Эрк дўсти» дейишнинг сабаби шундаки, Фонвизин баъзи асарларида либерал сиёсий қарашларни илгари суради.
28
Княжнин (1742 – 1791) – ёзувчи, драматург; бир кўп трагедиялар ва драмалар ёзган. Ғарбий Европа драматургия намуналарига эргашиб, уларнинг сюжетига тақлид қилиб ёзгани учун Пушкин уни тақлидчи деган сифат билан айтади.
29
Озеров В.А. (1770 – 1816) – драматург, бир қатор трагедиялар («Дмитрий Донской», «Фингал» ва бошқалар) ёзган. Булар шакл жиҳатидан сохта классик, мазмун жиҳатидан ватанпарвар асарлар бўлган. Унинг асарлари ўша вақтда катта муваффақият қозонган. Чунки Наполеон урушлари муносабати-ла дворянларнинг ватанпарварлик ҳисларини қўзғатар эди.
30
Семёнова Е. С. (1780 – 1849) – ўшa вақтда машҳур рус артисткаси. Трагедияларда