Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача. Нурали Қобул

Читать онлайн.
Название Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача
Автор произведения Нурали Қобул
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5257-2-6



Скачать книгу

билан одам каби суҳбатлашиш, мулоқот қилиб, фикр-мулоҳаза юритиш мумкин эмас. Бунинг сабаби шундан иборатки, у саводсиз ва билимсиз бўлгани боис, сиз билан тенгма-тенг ёки тенгма-тенг бўлмаса-да, суҳбатлашиб, фикрлаша олмайди. Шу туфайли ҳақиқий фикр одамларидан ўзларини олиб қочади.

      Ўзини ҳамма нарсани билгандай ақлли ва доно кўрсатиб, олдиндан тайёрланган турли саволларни бериб, сизнинг ақллилик даражангизни билиб олади. Сўнгра шунга қараб танобингизни тортиш режасини пишитади.

      Бундайлар ҳатто болаларига ҳам инсоний, меҳр-муҳаббатли оҳангда ўз самимиятини изҳор этиб дўстона, ҳақиқий ота-она каби муносабатда бўла олмайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг авлодларидан пичоққа илинадиган шахсиятлар етишиб чиқмайди.

      Улар ҳатто болаларини ҳам бошқалар каби ўзига нисбатан доҳийдек муносабатда бўлишларини истайдилар. Доҳий билан эсини танигандан бери бирга яшаётган бу тепаси ўйиқ эса отасининг атрофидагилардан ҳеч қандай алоҳида, доҳиёна хислати йўқлигини кўриб, сезиб ва билиб турган бўлади.

      Фридрих Ницше яхшиларнинг панд-насиҳати жиркантиради, баджаҳлларнинг панд-насиҳати қўрқитади деганда ҳам шуларни назарда тутган бўлса керак.

      Фаолиятлари ва фикрлаш даражалари нуқтаи назаридан баҳо берадиган бўлсак, кейинги ярим асрнинг энг етук, эгаллаган юксак мавқеига мос икки президентни қайд этиш мумкин. Булар Француа Миттеран ва Владимир Путиндир.

      Бухарин Сталинни Марксни ўқиган Чингизхон дейди. Табиийки, Бухарин Чингизхон ва ундан олдин ўтган сон-саноқсиз пайғамбарларнинг ўқиш ва ёзишни мутлақо билмаганликларидан хабардор бўлган бўлса керак.

      Замонлар шундай эди. Чексиз хат-саводсиз халқларнинг пайғамбарлари ҳам шундай эдилар.

      Энг қизиғи, ўша, ўқиш-ёзишни билмаганларнинг авлодлари ўқиш-ёзишни билган, дунёни бугунги ҳолга келтирган даҳоларнинг фикр-мулоҳазаларига шубҳа билан ёндашадилар.

      Боиси – фикрлагувчидан кўра фикрламайдиган омма жуда кўпчиликни ташкил этади.

      Босқи ва қўрқув ҳукмрон бўлган оила, жамият ҳамда тузумда одамлар хотирасизлик хасталигига мубтало бўладилар. Хотирасизлик эса истеъдодсизлик, қобилиятсизликнинг онасидир.

      …Олий даражали ҳарбийлар иштирокида зиёфат давом этарди.

      – Даврани кенгайтирсакмикан, Сергей Матвеевич! – деди бир оз кайфи ошган Сталин маршал Штеменкога.

      – Балериналарни таклиф этайликми, Иосиф Виссарионович? – сўради маршал.

      – Йўқ. Янаги банкетимизга эски большевикларни даъват этсак.

      Штеменко навбатдаги зиёфатга уч шаҳардан уч нафар кекса большевикни чорлади.

      Уч оқсоқол дастлаб ўзларини ноқулай сезганча тортиниб ўтиришарди. Қуйилган қадаҳларни пешма-пеш бўшатишарди. Бири ҳаяжонланганча қадаҳ сўзи айтди:

      – Мен тўғри одамман. Ҳақиқатни айтаман. Кўнглимиз ранжиган эди. Сабаби инқилобни биз қилган бўлсак-да, кимса ҳолимизни сўрамай бир четда қолиб кетгандик. Мана, адолат юзага чиқди. Ўртоқ Сталиннинг худди Ленин