Название | Хазина |
---|---|
Автор произведения | Дилфуза Собирова |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ
Энг катта хато бу ҳаддан зиёд керак ёки керак эмас пайтдаям уялаверишдир. Хоҳлаган «тепалик»ка, хоҳлаган «юқорилик»ка тасаввур билан, ҳаракатингиз билан чиқиш керак. Бизнес жаноб (бизнесмен), бизнесхоним (бизнеследи), хоҳлаган нарсангизни ўзингизга тасаввур қилиб, кўтарилаверинг. Масалан, ижод ва муҳаббат қасри Тожмаҳални тасаввур қилиш мумкин. Ана шу сиз чиққан поғона бўлади.
Маънавий юксалиш бўлади. Бунда ўзингиздаги тортинчоқликдан воз кечинг. Чунки бу «стул»га сиз фақатгина мансаб учун эмас, ҳолат учун чиқдингиз. Яшашга, комил инсон бўлишга лойиқлигингизни ўзингизга исботлаш учун чиқдингиз. Ҳар қандай одам тахт ясаб, ўтириб олиши мумкин. Лекин бу сизга мансаб жиҳатидан пошшоликни бермайди. Ҳеч бўлмаса ўз ўйингизда пошшо бўлишингиз мумкин. Асосийси, вужудингизни эмас, қалбингизни, руҳингизни комил инсон «тахти»га ўтқазинг! Бу сизга керакли ҳолат, керакли кайфиятни беради. Ўшандагина тўғри, шу ҳолатга мос фикрлар, мос ҳаракатлар, гаплар, интилишлар келиб чиқади. Буни маънавий юксалишнинг бошланиши дейишади. Кейинчалик, моддий тарафингиз ҳам шунга яраша мустаҳкамланиб бораверади.
ИШОНЧ
Ишонч деган тушунча ва ишониш туйғуси бор. Ишонч бу ўша пайтда, ўша даврда ишониб бўлинганликни билдиради. Ишониш эса бу давом этаётган ҳодиса. Худонинг борлигига ишониб борамиз. Давомли ишониш асносида «мутлақ ишонч» юзага келади.
Ишониш бу ишончдан ҳам юқори туйғу. Бу шундай эканлигига иймонингиз комил эканлигини таъкиддаш билан янада мустаҳкамланади. Мисол учун, бирорта кўзингизга кўриниб турган нарсага, масалан, гулларнинг бор эканлигига ишониш керакми? Буни сўрашнинг нима кераги бор? Ана кўриниб турибди, бор-ку! Энди эса бўлаётган ҳодисага нисбатан, Оллоҳга, маънавиятга, интуицияга, олтинчи туйғунинг борлигига сизда ишонч бўлса, демак кўрмасангиз