Название | Қасос ва муҳаббат |
---|---|
Автор произведения | Хабиб Темиров |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-577-98-5 |
Нозимнинг тўсатдан йўқолиб қолиши, Лайлонинг ҳаётини остин-устин қилиб юборди. Онаси қистар: “Ўтириб қоласан, қизим, бу ёқда синглингнинг йўлини тўсма”, дерди. Лайло: “Синглимни узатиб юбораверинглар, мен бировни кутяпман”, дея олмади. Қўрқди. Кейин эса воқеалар шиддат билан ривожланиб кетди…
Нозим ижарахонага келиб, Лайлога бўлган суҳбат тафсилоти, Миртожибойнинг шартини айтди. Лайло овунди. Нозим қовоғини уйди.
– Биз бошда келишганмиз-ку, отанг қилиб берадиган тўйда ўтирмаймиз, деб.
– Нима қиласиз бўлмаса? ЗАГС билан гаплашаман дегандингиз? Бу ишингиз ҳам чўзилиб ётибди.
– ЗАГС эртага ҳал бўлади. Кейин… кетамиз.
– Вой, қаёққа?
– Россияга. Мен… аблаҳ Баҳодирни топиб келишим керак. Опамни узатмай туриб, ўзимга тўй қилолмайман.
– “Топиб келамиз” дейишибди-ку.
– Топишолмайди. Уни… ўзим топаман.
– Мен-чи?
– Сен ҳам борасан. Қайда бўлсам, ёнимда юрасан.
“УНИНГ ЖАЗОСИНИ МЕН БЕРАМАН!”
Нозим Лайлога: “Сен ҳам борасан, қайда бўлсам, ёнимда юрасан”, деган гапни айтар экан, мийиғида кулиб қўйди. Бу кулги бежиз эмасди. Бу кулгининг замирида бўлиб ўтган барча воқеаларнинг асл моҳиятини ва… мудҳиш хулосасини мужассам этувчи қаттол бир режа бор эди. Шу топда Нозим ўша режа ҳақида ўйлар эди. Бу режа қачон туғилди? Нега Нозим Лайлони чинакамига севиб қолгандан кейин ҳам ўша ёвуз режасидан воз кеча олмаяпти?..
Алқисса, Нозимнинг юрагида Миртожибойдан қасос олиш режаси қачон, қай тарзда туғилгани хусусида сўзлаш фурсати етган кўринади.
Ўшанда Нозим ўн икки ёшда бўлса керак. Кунлардан бир куни мактабдан келиб, ичкари уйда отаси ва онасининг жанжал қилаётгани устидан чиқди. Ташқарида туриб, беихтиёр қулоқ солди.
– Сен бир умр менинг товонимни ўпиб яшашга қасамёд қилгандинг, энди бўлса… яна ўша ўйнашингни қўмсаб қопсан, – дерди отаси онасига.
– Қўйинг, унақа деманг, уят бўлади, – деди онаси. Менинг ҳеч қачон ҳеч қанақа ўйнашим бўлган эмас.
– Нега бўлмаса, ўша куни бозорда унга кўзингни сузиб, маҳлиё бўлиб қарадинг? Нега дарҳол жеркиб юбормадинг? Ахир… ахир ўша одам сени шарманда қилиб, ташлаб қочиб кетган-ку!
– Нима, бутун бозорни бошимга кўтариб, шовқин-сурон солишим керакмиди? Қайтага ўзимиз таниш-билишнинг олдида шарманда бўлардик-ку.
– Ҳарқалай, сен ўшани кўрганингдан бери ўзгариб қолдинг. Сен… ўшандан ҳалиям кўнгил узолмайсан. Менга шунчаки, ўлганингни кунидан рай қиласан. “Ёшликда берган кўнгил, айрилмас бало бўлур” деганлари чин…
Ўша куни жанжал у қадар кескин тус олмаган бўлса-да, бу мавзу эр-хотиннинг арзимаган мунозарасида дарҳол кўтариладиган бўлиб қолди. Онаси салгина гап қайтарадиган бўлса, отаси: “Бор-бор, ўша Миртожи бойваччанинг олдига” деб жеркиб ташларди. Бу зуғумдан фақат онаси эмас, опаси ҳам эзиларди. Шунда Нозим “онамнинг биринчи эри Миртожи деган одам экан-да”, деб ўйларди. У опаси билан бир отадан эмаслигини аввал ҳам қўшни хотинлар гапи орқали