Ҳақиқат талабгоримиз. Карим Бахриев

Читать онлайн.
Название Ҳақиқат талабгоримиз
Автор произведения Карим Бахриев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-8688-5-4



Скачать книгу

Зулмкорлик йўқ. Одил подшоҳ, Ҳазрат Навоий ёзишларича, «қуёш билан баҳор яғмуридек қора тупроқда гуллар очади»… Аён бўладики, бу бобомизнинг бир лаҳза эрк олғон хаёлларидир. Бу бир орзудир. Фаранг файласуфи лутф этгани каби «Халқ гоҳи-гоҳида ҳукуматга ишонади, ҳукумат эса халққа ҳеч қачон ишонмайди».

      Низомиддин Мир Алишер Навоийдан ҳар бир бандаи мўмин нажот топиши мумкин. Элимиз пешонасида бошқа ҳеч зот бўлмаганида ҳам, фақат Алишер Навоийнинг ўзлари бир элга ғурур бера олгувчи зотдирлар. Халқ ноиби сифатида салтанат ва эл, салтанат ва зиёли муносабатлари ҳақида кўп ўйлайман ва ўйларимнинг интиҳосига ета олмайман.

      Мени кечирасизу, Ҳазрат Навоийнинг девонларини қўлтиққа қисганча, нашриёт эшигида қисиниб турган ҳолда тасаввур қилолмайман. «Хамса»нинг муҳокамасига келиб, партия ташкилоти мажлисида навбат кутаётган Навоийни хаёлга сиғдиролмайман. Нега бизнинг давримизда ул Ҳазратдай улкан шоир йўқ, деб ўз-ўзимдан сўраганда: «Буюк шоирлар буюк салтанатда бўлади», – дейману, нарёғи ўз-ўзидан аён, деган қарорга келаман. Ҳар даврга биттадан Навоий шарт эмас, албатта. Биз Навоийнинг шаҳардан уй ололмай, ўн-ўн беш йил ижарада турганини кўришни истамаймиз. Навоий Тошкент шаҳар ижроқўмидан «прописка» қилишларини кутиб юрса кулгилидир. Бу – майда ташвишлар, биздай майда одамларнинг ташвишидир, майда ҳокимлар яратган ташвишлардир. Навоий – буюк зот, буюк шоҳлардан буюк ташвишлар чеккандир.

      Тож кўп дарди сар берур бизга,

      Зулмидур ақлу ҳуш торожи.

      Бошимиздин бу тожни кам қил,

      Барча гар бўлса, салтанат тожи…

      Водариғ, шоҳнинг бош вазири бўлган пири комил Навоий ҳам салтанатдан шунчалик изтиробга тушибдиларки, агар бу салтанат тожи бўлса ҳам: «Бошимиздин бу тожни кам қил», – дебдилар. Бу тўрт сатрнинг ўзини бир китобчалик шарҳи бор. Ақлу ҳушли одам тожга яқинроқ келса, Бобурдай Андижондан, Навоийдай Ҳиротдан қувғин бўлиши керак? Нега? Ҳазрат ҳақ: «Зулмидур ақлу ҳуш торожи», яъни зулм кўпайган жойда аҳмоқлар кўпаяди. Охирги сўзни ишлатганим учун Ҳазрат Навоийдан узр сўрайман, ул зот шу фикрни лутф ила чиройлироқ айтган бўлардилар.

      …Бизнинг жамиятимиз етмиш йил оғир хато ва жиноятлар ичра ҳукм сурди. Буни ҳозир қўрқмасдан айтса бўлади. Хатоларнинг тизими шундай – аввал эътиқоддан айирдилар, яъни руҳ меҳнатидан жудо этдилар. Муллалар, диндорлар ўлдирилди, кейин фикрлашдан тўхтатдилар, яъни ақл меҳнатидан жудо этдилар. Чўлпонлар, фитратлар, усмонлар ўлдирилди. Ва ниҳоят, истайдиларми-йўқми, қўл меҳнатидан жудо қилдилар, чунки одамлар ишининг самарасиз эканини сездилар, меҳнат завқ бермай қўйди. Шунда Ҳазрат Навоий ёдимизга тушади, инчунун қайда «адл бунёд ўлур», ўша жойда эл «мулки обод ўлур».

      Бизда эса ҳалол меҳнат қилаётган одам оч қолди, ўғри, порахўр, каззоб фаровон яшай бошлади, янгича ақида пайдо бўлди: ё одамдай ишлаб – очликдан ўласан, ё ўғирлаб – одамдай яшайсан! Ўғри, порахўр, каззоблар ҳам қачонлардир ҳалол бўлганлар. Бола бўлганлар. Шоҳнинг адолатли, оқил бўлиши халқнинг