Название | Адабиёт- миллат виждони |
---|---|
Автор произведения | Нўъмон Рахимжонов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
5
… Иффат ҳамишаги жойимизда ўтирарди. Боши эгик. Бир ўрим сочи кўкси устида қабариқ шакл ҳосил қилиб тиззасига тушган. Қўлида заъфарон япроқ – сариқ ранг ҳукмида қолган терак япроғи – бандига яқин қисми яшилтоб, учлари қизғиш тус ола бошлаган. Сариқ ранг – Ван Гог тасаввурининг оҳанрабоси. Қизнинг ҳолати эса кузнинг ўзидай сокин. Умуман, Иффатда кузга хос жиҳатлар кўп. Мен вақтни айнан шу ҳолатда тўхтатиб қўйсам, дейман. Сокинлик. Заъфарон ранглар ва ана шу ранглар арсадида ўтирган қиз. Йўқ, рассом сифатида эмас. Дунёни бир варақ қоғозга жо этадиган бу санъатдан йироқман. Вақтни тўхтатиш қўлимдан келишига эса ўзимдан бошқа ҳеч ким ишонмайди. Дунё пайдо бўлганидан буён вақтни жиловлашга ҳеч ким уриниб кўрмаган. Мантиқан олганда мен ҳақман. Уриниб кўрмагандан кейин қандай қилиб бирон-бир натижага эришсин! Мен эса тажрибалар ўтказяпман. Бунинг учун энг аввало, вақт оқимини ҳис қилиш керак. Уни эшитиш ва ҳатто кўриш ҳам мумкин! Ҳа, худди шундай: қўлингиз билан қулоқларингизни маҳкам беркитинг. Гоҳида кафтингизни бирозгина бўшаштириб, қабариқ ҳолатда тутинг, шунда улуғвор бир гувраниш эшитилади ва сиз вақтнинг шиддатли оқимини ҳис этасиз. Бу гувраниш қанчалик ваҳимали бўлмасин, ундан ажралгингиз келмайди. У беҳад чуқур ва бепоён. Бутун борлиқни қамраб олган ҳад-ҳудудсиз ана шу оқимда ўзингиз ҳам оддий ва ожиз бир хас ёки бир зарра каби сузиб бораверасиз. Ва шу ҳолатда уни тадқиқ этишга, англашга интиласиз.
Мен вақтнинг шовурини кашф этганимга кўп йиллар бўлди, аммо бу ҳолатни нимага йўйишни билмадим. Шунчаки ўйин, эрмак сифатида қарадим. Тўғрироғи, бу гувранишнинг ҳақиқатан ҳам вақт оқими эканлигига аввало, ўзим ишонмадим ва бошқаларни ҳам ишонтира олмадим. Ногоҳ бир кеча алламаҳалда уйғониб кетиб бошимда кучли шовқин, миллионлаб жизилдоқларнинг бараварига “жаззи-и-ит! Жаззии-ит!” деган овозини эшитдим. Овоз ташқи дунёдан келяптими ёки миямнинг мубҳам қаватларида ҳосил бўляптими, буни билиш учун тўшагим устида чўккалаб ўтирганча, қулоқларимни кафтим билан маҳкам беркитдим. Жизилдоқлар овози тинмагани ҳолда, коинотни қамраб олган соҳир бир гувраниш шууримга урилди. Аммо бунинг вақт оқими эканлигини орадан анчагина ою кунлар, балки йиллар ўтиб англадим. Менинг тажрибаларим ва доимий машғулотим кейинчалик Хронохрон ускунасини ясаш ва вақтни