Название | Ибройим Юсупов |
---|---|
Автор произведения | Шарап Уснатдинов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5672-1-4 |
Жар остида жайин кўриб сени мабодо,
Янги ошиқ бўлгандай ўрдан иққа чопади…
Яна:
Қадам боссанг хаймиғиб, қор эрир сув бўлгали,
Баҳор навосин чалиб, шаррос сойга тўлгали…
Ё бўлмаса:
“Кўрсанг, таърифин айт” деб тунлар ялиниб тонгга,
“Гул юзига қўнма” деб шабнам ўтинар чангга…
Ёш шоир тўлғанди. Сўзлар мунчоқдай тизилиб, янги сатрлар келаверди, янги ташбеҳлар туғилаверди. Насиб бўлса, муҳаббатни улуғлаган бу қўшиқ ҳар бир ошиқнинг дардли дамларига дармон, севишганлар кўнглини бирлаштириб ивитадиган кўнарги9 бўлажак. Шеърнинг якуни Ажиниёз бобосининг “Бери кел” мухаммасига ўхшаб кетди.
Баҳор айёми сенсан, хумор кўзим, кел бери,
Гулғунчалар уйғонар сен қадам қўйган сари,
Сен десам яйраб жоним, тарқалгай кўнгил чери,
Ўрик гулларин сочиб қорақалпоқнинг ери,
Шодлик баҳори кулар, ёрим, сен юрган ерда!
Муҳаббат тошқини оппоқ қор қоплаган қиш қаҳрини юмшатиб, ўрик гуллари қордай тўшалиб ётадиган баҳорга олиб келди.
ЧИН СЕВГИ АЗОБЛАРИ
III БЎЛИМ
“Севган – айб эмас, севилмоқ – иқбол, Қизғаниш ништари тирнайди гулни. Менинг сўзларимга, жоним, қулоқ сол, Балким, овутарман хафа кўнглингни” , Деб шамол ёқимли сийпалаб эсар, Табиат меҳридан қуруқ қолмаймиз. “Инсон – табиатнинг фарзанди” дерлар, Нега биз шамолдек бўла олмаймиз?
1
У сирқи эшикни сал қия очиб:
– Эл оғасининг уйига биздек фақир фуқаролар кира олармикин? – деб товуш берди. Ичкаридан фуражкасини шошилиб кийиб, ёқалари тугмаларини қадай-қадай милиция ходими чиқди.
– Йўл бўлсин, қандай масалада келдингиз? – деб сўралди.
Худо ёрлақаб, иш ҳужжат кўрсатишга бориб тақалмасдан, ходим уйга қайтиб кириб кетди. Бироз вақтдан кейин ичкарига таклиф қилди. Эшикнинг олдида турган аёл мана бу мўйсафид кишининг сўзидан қайтадиган одамга ўхшамаслигини пайқаб, уйга бошлаб кирди. Меҳмон даҳлизда пойабзалини ечиб, меҳмонхонага ўтгандан кейин тўладан келган, юз кўриниши жайдари, хатти-ҳаракатидан ўзига ишонган улуғ ёшли аёл уни кутиб олиб саломлашди. Меҳмон тўрдаги кўрпачага жойлашиб, фотиҳага қўл кўтарди. Омон-эсонлик сўрашди. “Болзода-ку, – деб ўйлади у. – Кўп вақт ўтиб кетибди-ей. Оқсоқолнинг турмуш ўртоғи бўлибди. Менинг соқолимга ўхшаб бунинг ҳам сочига оқ оралаганмикин?” – деб қараган эди, кўпгина
9