Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи. Тони Шей

Читать онлайн.
Название Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
Автор произведения Тони Шей
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-168-9



Скачать книгу

иккаламиз офисдан етти дақиқалик йўл наридан ижара уй топдик ва яна бир марта хонадош бўлдик.

      Бир ҳафта ичида менинг кундалик ишларим тайин бўлди:

      10:00 – Иш столим ёнида ҳозир бўлиш.

      10:05 – Синовлардан бирини ўтказишга киришиш.

      10:10 – Электрон почтамни текшириш, тайёрлов курсидаги дўстларимга хабарлар жўнатиш.

      11:30 – Тушлик қилиш учун уйга бориш.

      12:30 – Мизғиб олиш.

      13:45 – Офисимга қайтиб бориш.

      14:00 – Яна бир синовни бошлаш.

      14:05 – Электрон почтамни текшириш, тайёрлов курсидаги дўстларимнинг хатларига жавоб ёзиш.

      16:00 – Уйга қайтиш.

      Омадим келганини ҳис қилдим, чунки Санжай кечки соат еттигача уйга қайтмасди, менинг эса шундай осон кун тартибим бор эди. Ҳар замонда ундан иши қандайлигини сўраб қўярдим. У елкасини қисиб: «Яхши. Унчалик зўрмас», – дерди.

      Унга менинг ишим ҳам унчалик зўр эмаслигини, лекин кечки пайтлари ва дам олиш кунлари зерикишни енгиш учун биргаликда бирор нарса қилишимиз мумкинлигини айтдим. «Бутунжаҳон тармоғи» деган нарса борган сари машҳур бўлиб бораётганди. Санжай график дизайн борасида уста эди, шунинг учун ишдан ташқари компаниялар учун веб-сайт тайёрлаб беришни йўлга қўйишимиз мумкин эди.

      Ўз бизнесимизни йўлга қўйиш ғояси ажойиб кўринди. Компаниямизни «Internet Marketing Solutions», қисқача «IMS» деб номладик. Ўзимизнинг веб-саҳифамизни яратдик, ижара уйимизга иккинчи телефон линиясига буюртма бердик, ташриф қоғозларини чиқартирдик. Биз янги мижозларни рўйхатдан ўтказишга тайёр эдик.

      Мижозларни қандай рўйхатдан ўтказиш бўйича режамиз бор эди: Аввало, биз маҳаллий савдо палатасига мурожаат қиламиз ва уларга бепул веб-сайт яратиб беришни таклиф қиламиз. Шунда барча маҳаллий корхоналар бизнинг мижозимиз эканлигини айтардик (бепулга веб-сайт қилиб берганимизни айтмасдик, албатта), иложи борича кўпроқ маҳаллий корхоналарга мурожаат қилардик ва тез орада пул айланишни бошларди.

      Шундай қилиб, биринчи навбатда веб-сайт яратиш учун савдо палатасининг розилигини олишга тўғри келарди. Гарчи таклифимиз мутлақо текин бўлса ҳам, уларга томон дастлабки яқинлашув менинг мижоз билан биринчи марта телефондаги алоқам бўлди. Улар билан учрашувни соат 12:30 га белгиладим. Бу менинг «Oracle» даги кун тартибимга мос тушарди.

      Учрашув куни мен асабийлашардим. Илгари бирор марта муваффақиятли савдо шартномасини тузмагандим, лекин уларга веб-сайт кераклиги ва биз уни тайёрлайдиган муносиб номзод эканлигимизга уларни ишонтириш асосий вазифамлигини тушуниб турардим. Ташқи кўриниш муҳим аҳамият касб этишини билардим, шу боис тушлик учун танаффусга «Oracle» дан соат 11:30 да чиқиб кетдим ва аввал уйга кириб, бир неча ой олдин битирув кечаси учун кийган костюм ва галстугимни кийдим. Ташриф қоғозларим етарли эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Сўнг Санжай бир неча кун олдин ясаб, чоп этган бир нечта брошюраларни олдим.

      Асабийлашган бўлсам ҳам, учрашув яхши ўтди. Ҳамма нарсани бепул қилишни таклиф қилаётганимиз уларга ёқиб