Название | Ишққа оид 40 қоида |
---|---|
Автор произведения | Элиф Шафак |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5672-0-7 |
Аммо кейинги бир неча йил мобайнида Элланинг ҳаёти ўзгара бошлаган эди. Болалари улғая бошлаган ва оналарининг тинимсиз парваришига муҳтож эмасликларини англатишга урина бошлаган эдилар. Бўш вақти кўпайгани учун Элла энди иш топишга ҳаракат қилса, тўғри бўлишини ўйлаб қолган эди. Дэвид хотинини қўллаб-қувватлади. Тўғриси, бу ҳақида қанча кўп гаплашилган бўлса ҳамки, у унчалик шошилмас, ишга таклифлар ҳам унча кўп тушмас эди. Таклиф тушиб, суҳбатдан ўтиш вақти келганда эса, иш берувчиларга ёшроқ ва тажрибалироқ кимдир керак экани маълум бўлар эди. Ўзининг рад этилишларидан саросимага тушган ва бироз қўрққан Элла иш қидиришдан воз кечиб қўя қолган ва бу ишларнинг ҳаммасини йиғиштириб, ўз ҳолига ташлаб қўйган эди.
Шунга қарамасдан 2008 йилнинг май ойида, ўзининг қирқ ёшга тўлишидан олдин у бирдан марказий ибораси (офиси) Бостонда жойлашган адабиёт агентлигидан таклиф олган эди. Аслида эса эри ўз клиентларидан бири воситасида, бу унинг жазманларидан бири бўлса ҳам ажабмас, унга шу ишни топиб берган эди.
– Э, йўқ, бу шунчаки, унча арзирли гап эмас, – тушунтира бошлади Эстер холага Элла.
– Мен фақат адабиёт агенти учун ўқийман, холос, у ҳам бўлса, тўлиқ иш кунини қамрамайди.
Лекин Дэвид Элланинг ўз ишини камситишга уринишига қатъиян йўл қўймади.
– Йўқ, бу таниқли агентлик, – уқтирди у хотинини қўзғатишга ҳаракат қилар экан ва бундан натижа чиқмаганидан кейин, ўзи тушунтиришда давом этди.
– Бу бообрў иш, Эстер. Бошқа ассистентларни ҳам кўрсангиз эди! Ҳаммалари энг яхши коллежларни битиришган! Фақатгина Элла кўп йил уйда ўтириб қолган. Энди эса унинг ҳам тузуккина обрўси бўлади!
«Наҳотки эри юрагининг туб ерида унинг карьера қила олмаганида ўзини айбдор ҳисоблар экан?» деб ўйлади Элла. Ёки виждони уни ўз хотинига қилган хиёнатлари учун тинчлик бермаяптимикин? Унинг бу ишда нега бунчалик ташаббус кўрсатаётганининг сабабини у бошқача тушуна олмас эди.
– Мен буни дадиллик деб атайман. Биз онамиз билан фахрланамиз, – кулимсираб, ўз гапини якунлади Дэвид.
– У мақсадига етади. У ҳар доим шунақа бўлган, – деди Эстер хола ҳаяжон билан, наздида жияни ҳозироқ столдан турадигандай ва ўз қариндошларини бутунлай ташлаб чиқиб кетадигандай эди.
Ҳаммалари Эллага меҳрли нигоҳ билан қараб турардилар. Ҳатто Ави ҳам истеҳзоли гап қилишдан ўзини тийиб турарди, ўзининг ташқи қиёфасидан бошқаси хаёлига келтиролмайдиган Орли ҳам ўйлаб қолган эди. Элла бу онларни юқори баҳолади, лекин ажабланарлиси, бирдан авваллари ўзига нотаниш бўлган чексиз бўшлиқ борлигини ҳис этди. У стол атрофида бошланган бу суҳбат мавзусини кимдир ўзгартиришини истаб қолганди.
Элланинг катта қизи Жанет худди уни эшитгандай, тўсатдан гапга аралашди:
– Менда ҳам яхши янгилик бор.
Ҳамма ўгирилиб унга қаради…
– Биз Скотт билан турмуш қуришга