Название | Ишққа оид 40 қоида |
---|---|
Автор произведения | Элиф Шафак |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-5672-0-7 |
депти: «Дўстим, мен сенга ноҳақлик қилибман. Илтимос, мени кечир. Сен ўзинг билганингдай дуо қил. Худо учун асосийси шу».
Буни эшитиб, чўпон енгил тортипти. Аммо у аввалги ўз дуосига қайтмапти. Лекин Мусо ўргатган дуо ҳам унга маъқул кўринмапти. У Худо билан гаплашмоқнинг бошқа усулини топибди. Чунки Худога беғубор ишқи ёққанидан энди ўзининг аввалги ширин шаккоклиги даражасидан юқорироқ поғонага кўтарилган эди.
– Бундан кўринадики, одамлар Худо билан қандай гаплашишларига қараб ҳукм чиқариш керак эмас экан, – ривоятдан хулоса чиқарди Шамс.
– Ҳар бир инсоннинг ўз йўли ва ўз дуоси бор. Худо биз ҳақимизда айтган сўзларимизга қараб ҳукм чиқармайди. У бизнинг қалбимизга теран назар солади. Қонун-қоидалар (ақидалар) асосий эмас, асосийси, бизнинг қанчалар софлигимиз.
Қозига зимдан назар солар эканман, унинг сокин ва ўзига ишонч билан ўтириши ниқоб эканини, бу ниқоб остига ғазаб яширинганини тушундим. Айни чоғда, ақлли одам сифатида у ўзининг ноқулай вазиятга тушиб қолганини тушунар эди. Қоидага кўра дарвишни қўполлиги учун жазолаш керак эди, лекин у ҳолда бу оддий дарвишнинг қозикалонга қарши гапиришга журъат қилгани ҳаммага маълум бўлиб қолар эди. Шунинг учун ўзини гўё бу ривоятга алоқаси йўқдай, бепарво тутиши афзалроқ эди.
Қуёш бота бошлаган эди. Қози, уни муҳим ишлар кутиб турганини айтиб, ўрнидан турди. Менга бош ирғитиб ва Шамс Табризийга совуқ қараш қилиб, хонадан чиқди. Унинг мулозимлари кетидан эргашдилар.
– Қози сени ёмон кўриб қолди, деб қўрқаман, – дедим мен дарвиш билан ёлғиз қолганимизда.
Шамс сочларини юзидан олиб ташлади ва жилмайиб қўйди:
– О, ҳечқиси йўқ. Мен одамларга камдан-кам ёқаман. Бунга ўрганиб қолганман.
Мени қўрқув босди. Бундай меҳмонлар бизда унча кўп учрамаслигини англаб турардим.
– Сени Бағдодга нима етаклаб келди, дарвиш?
Мен унинг жавобини жуда билгим келарди, лекин, шуниси қизиқки, уни эшитишдан қўрқар эдим ҳам.
Элла
2008 йил, 20 май, Нортгемптон.
Дэвид уйга қайтмаган ўша тунда Элла тушида қорин рақсига тушаётган ялим яланғоч аёлларни ва дарвишларни кўрди; у йўл бўйидаги карвонсаройда овқатланаётган жангари аскарларни ҳам кўрди; уларга гўшт солиб пиширилган сомсалар ва турли ширинликлар солинган ликоплар кетма-кет ташиб келтирилар эди.
Кейин Элла ўзини кўрди. У аллақандай бегона мамлакатда гоҳ ғала-ғовур бозорда, гоҳ қандайдир қўрғонда кимнидир излар эди. Унинг атрофида кўп одамлар аста ҳаракатланар эдилар, улар ҳам аллақандай эшитилмас мусиқа оҳанги остида рақс тушар эдилар гўё.
Элла алланима сўрамоқчи бўлиб, узун мўйлабли семиз кишини тўхтатди, лекин нима сўрамоқчи бўлганини эсидан чиқариб қўйган эди. У киши тушунмай унга қараб қўйди ва нари кетди. Кейин у яна кимлар биландир гаплашмоқчи бўлди, лекин ҳеч ким унга жавоб бермас эди. У аввалига маҳаллий тилни билмаганим учун мени тушунишмаётгандир, деб ўйлади. Лекин кейин қўлини оғзига олиб боргач, даҳшат билан ўзининг оғзи йўқлигини билди. Саросимага