Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак

Читать онлайн.
Название Ишққа оид 40 қоида
Автор произведения Элиф Шафак
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-5672-0-7



Скачать книгу

ўгирилиб қараганимизда у томонда кўриниши унча яхши бўлмаган икки кишини кўрдик. Улар ғирт маст эдилар, сўкинишар ва меҳмонхонадагиларнинг тинчини бузаётган эдилар. Бошқаларнинг идишларидаги гўшт бўлакларни олиб ейишар, қадаҳларидаги майни ичишар, унга қаршилик кўрсатишга уринганларни эса масхара қилиб безбетларча кулар эдилар.

      – Бунга чек қўйиш пайти келди, шекилли, нима дейсан? – деди карвонсарой эгаси лабларини қисиб гапираркан.

      У бир зумда нариги томонда пайдо бўлди, пиёнисталардан бирини маҳкам тутиб, столдан турғазди ва юзига шапалоқ тортди. У буни кутмагани учун худди бўш қопдай столдан полга ағдарилиб тушди.

      Иккинчи пиёниста бақувватроқ чиқди. Роса қаршилик кўрсатди, лекин кўп ўтмай у ҳам тинчиди. У бу мижозининг кўкрагига туширди, кейин панжасини

      оғир этиги билан қаттиқ бостириб турди. Суякларнинг синган товуши чиқди.

      – Тўхта! – бақирдим мен.

      – Ўлдириб қўясан. Шуни хоҳлайсанми?

      Мен сўфий сифатида инсон ҳаётини ҳимоя қилишга онт ичганман. Бу дунёда бўлар-бўлмасга (бесабаб) ҳам муштлашиб кетишга тайёр турадиган одамлар кўп; бошқалари эса бунга сабаблари бор одамлар. Лекин сўфий, сабабли бўлса ҳамки, муштлаша олмайди. Менинг ҳам зўравонликка қарши зўравонлик билан жавоб беришга ҳаққим йўқ. Лекин хўжайинга ташланиб, уни тўхтатишим мумкин.

      – Нари тур, дарвиш, бўлмаса, миянгни қоқиб оламан! – бақирди хўжайин; лекин иккимиз ҳам унинг бундай қилмаслигини билардик.

      Бир дақиқадан кейин хизматчилар иккала пиёнистани ўрнидан турғазишди, улардан бирининг бармоқлари синган, иккинчисининг эса бурни синган эди; ер ҳам, иккаласининг усти-боши ҳам роса қонга беланган эди. Меҳмонхонанинг бу катта хонасига қўрқинчли жимлик чўкди. Шу тариқа ижарачиларга қўрқинч ҳиссини сингдирганидан ғурурланган хўжайин менга кўз қирини ташлади. У яна гапира бошлаганида бу гаплар бутун меҳмонхонадагилар учун ҳам мўлжаллаб айтилаётгандай эди ва овозида ғурур жаранглар эди:

      – Агар билсанг, дарвиш, менда ҳар доим бундай бўлмайди. Мен муштлашишни хуш кўрмайман, лекин гоҳо шундай қилишга тўғри келади. Худо ўзининг оддий бандаларини унутган чоғда адолатни ўз қўлларимиз билан ҳимоя қилишимиз ҳам керак бўлади. Сен қачон У билан гаплашсанг, Унга шуни шама қилгин: агар У ўзининг қўйдай ювош бандаларини ҳимоясиз қолдирса, улар ҳам кимдир келиб, сўйиб кетишларини кутиб ўтирмас эканлар, деб айт. Улар ўзлари бўрига айланар эканлар дегин.

      Мен елкаларимни қисдим-да эшик томонга йўналдим.

      – Сен хато қилаяпсан, – дедим унга.

      – Нимаси хато бунинг? Қўй бўлиб, энди бўрига айланганимми?

      – Йўқ, гап бунда эмас. Сен чиндан ҳам бўрига айлангансан. Лекин қилаётган ишингни адолат деб атаб хато қилаяпсан.

      – Шошма, мен ҳали сен билан гаплашиб бўлмадим! – бақирди у ортимдан.

      Сен мендан қарздорсан. Овқатинг ва ётар жойинг ҳақи учун тушларим таъбирини айтиб беришни ваъда қилган эдинг.

      – Мен бундан ортиқроғини қиламан, – таклиф қилдим мен.

      – Кафтингга қараб туриб, билганларимни