Название | СИЁСАТШУНОСЛИК |
---|---|
Автор произведения | Муқимжон Қирғизбоев |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-27-052-7 |
МУҚИМЖОН ҚИРҒИЗБОЕВ
СИЁСАТШУНОСЛИК
Олий ўқув юртлари талабалари учун
ўқув қўлланма
Тошкент
“Янги аср авлоди”
2013
УЎК: 32(075)
КБК: 66.0
Қ-46
Қирғизбоев, Муқимжон
Сиёсатшунослик: олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланма / М.Қирғизбоев; Андижон давлат университети. –Тошкент: Янги аср авлоди, 2013. -524 б.
ISBN 978-9943-27-052-7
ўқув қўлланмада мамлакат олий ўқув юртларида ўқитиладиган сиёсатшунослик фанига доир билимлар ва масалалар мужассамлашган. Шунингдек, унда ривожланган мамлакатлардаги турли йўналишдаги сиёсий назариялар, жараёнлар ва муносабатлар таҳлил этилади, улар миллий тажрибалар билан қиёсланади, қўлланмада ифодаланган назарий қарашлар мамлакатда тобора чуқурлашиб бораётган фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотлари билан боғланади.
Қўлланма олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган.
УЎК: 32(075)
КБК: 66.0
Тақризчилар:
З.Давронов, фалсафа фанлари доктори, профессор
Р.Жумаев, сиёсий фанлар доктори, профессор
Мазкур ўқув қўлланма Андижон давлат университети Илмий кенгашининг қарорига (2013 йил 28 март, 8-йиғилиш баённомаси) биноан нашрга тавсия қилинди.
Мундарижа
Сўз боши 4
I бўлим. СИЁСАТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ
МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ 7
1-мавзу. Сиёсатшунослик фан сифатида 7
2-мавзу. Сиёсий қарашларнинг пайдо бўлиши ва
ривожланиши 27
II бўлим. СИЁСАТ ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ ВА
ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА 58
3-мавзу. Сиёсат – ижтимоий ҳодиса сифатида 58
4-мавзу. Сиёсий ҳокимият 82
III бўлим.СИЁСИЙ ТИЗИМ ВА СИЁСИЙ
ИНСТИТУТЛАР 106
5-мавзу. Сиёсий тизим 106
6-мавзу. Давлат – асосий сиёсий институт 145
7-мавзу. Фуқаролик жамияти 183
8-мавзу. Сиёсий партиялар 213
9-мавзу. Сайловлар 254
IV бўлим.СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР 279
10-мавзу. Сиёсий элита ва сиёсий етакчилик 279
11-мавзу. Сиёсий жараён ва сиёсий иштирок 316
12-мавзу. Сиёсий ихтилофлар 359
13-мавзу. Сиёсий ривожланиш ва сиёсий
модернизация 387
V бўлим. СИЁСИЙ КОММУНИКАЦИЯ,
СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА МАФКУРА 416
14-мавзу. Сиёсий коммуникация 416
15-мавзу. Сиёсий мафкуралар ва сиёсий маданият 451
VI бўлим. ЖАҲОН СИЁСАТИ 485
16-мавзу. Халқаро сиёсат 485
Глоссарий 511
Фойдаланилган адабиётлар 518
Сўз боши
Мазкур қўлланманинг асосий мақсади талабаларни замонавий сиёсатшунослик фанининг муҳим масалаларини ўрганишлари учун имконият яратишдан иборатдир. Талабаларнинг ҳозирги замонга хос бўлган дунёқарашга эга бўлиши, ўз атрофидаги ижтимоий-сиёсий воқеликларни мустақил равишда баҳолай олиши ва ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок эта олиш қобилиятини эгаллаш жараёнида уларнинг сиёсий фанларга нисбатан эҳтиёж сезиши табиий бир ҳолдир. Қолаверса, мамлакатда тобора чуқурлашиб бораётган ислоҳотлар жаҳондаги сиёсий воқеликлар ва ҳодисаларни чуқур англайдиган, ислоҳотлар жараёнида шахсан иштирок этадиган ёш авлодни шакллантиришни талаб қилмоқда.
Қўлланмани ёзишда талабаларнинг мамлакатимизда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш жараёнлари, бозор иқтисодиёти муносабатларини шакллантириш ислоҳотларига оид билимларни эгаллашларида билиш кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек уларнинг сиёсий фанлар назариялари ва тушунчаларини ўзлаштириш фаолияти учун қулай имкониятлар яратишга муҳим эътибор берилди. Мамлакатда сиёсатшунослик мустақил фан сифатида мустақиллик давригача ҳукм сурган яккаҳоким мафкура ақидалари билан суғорилган ижтимоий-сиёсий фанларни ўқитишга барҳам берилганидан кейин – мустақилликнинг илк даврида янги миллий демократик давлат ва жамият руҳига монанд равишда шаклланди. У Шимолий Америка, Европа, Япония, Жанубий Корея мамлакатлари каби ривожланган мамлакатлар қаторида бизнинг Ватанимиз олий ўқув юртларида ҳам ўқитила бошланди. Ўтган 20 йилдан ортиқроқ давр ичида мазкур фанни ўқитишга доир ўзига хос миллий