ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев

Читать онлайн.
Название ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ
Автор произведения Чингиз Абдуллаев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

бориши мумкин.

      –Жудаям зўр экан, – деди Дима ўзини тутаолмай. –Бутун бошли саккиз хонали уй-а?

      –Шундай, –деди Тамара унинг киноясига эътибор қилмай,– Рублевкадаги дала ҳовли ҳам зўр. У ёқда ҳар сотих ер элликдан юз минг долларгача туради. Ҳар бир сотиғи! – ғурур билан таъкидлади у.– Ён қўшниларни эса фақат телевизорда кўрган ёки номини эшитган бўлишингиз мумкин. Ўнг тарафдаги ҳовли бош вазир ўринбосариники, чап томонда эса йирик нефт компаниясининг раҳбари яшайди. Ҳар бирининг ҳовлиси ўттиз сотихдан кам эмас.

      –Ёки уч миллион доллар, –хуштак чаливорди Дима, – дала ҳовлимисан, дала ҳовли экан-да.

      –Баъзи бир дала ҳовлилар бир гектардан ортиқ жойни эгаллаган, – айёрона жилмайди Тамара.– айримлари эллик миллион доллар туради. Сиз журналистлар Москвдаги уй-жойнинг нархини яхши билишларингиз керак-ку.

      –Бизга бу ҳақда айтишмаган экан, – дарров жавоб топди Ринат. Шу пайт чек дафтарчаси эсига тушиб қолди. -Тўхтанглар, – илтимос қилди у, – балки, у томонларга боришдан олдин бирорта дўконга тушиб, эгни-бошимизни эпақага келитирармиз.

      –Албатта, – уни қўллаб- қувватлади Тамара, – мен ҳам шуни айтмоқчи бўлиб турувдим ўзи. Қаердан харид қилишни ёқтирасиз?

      –Бирорта аралаш моллар дўконидан-да.

      Тамара яна кулимсиради. Кутилмаганда беҳад улкан бойликка эга чиқиб қолган йигитчанинг бўш-баёвлиги қизга ёқиб тушаётганди.

      –Степан, Петровский растасига ҳайда, -таклиф қилди у ҳайдовчига.– Ўша ердан ҳоҳлаган нарсангизни танлаб олишнигз мумкин, -кейин Ринатга қараб қўшиб қўйди, – пойабзалдан тортиб, пальтогача ҳамма нарса бор.

      –У ерда нархлар осмонда, дейишади-ку, – мужмаллланди Ринат.

      –Сиздек бой-бадавлат киши учун нарх-навонинг нима аҳамияти бор? – елкасини қисди Тамара. – Кийимларнинг энг сарасини танлаш имконига эгасиз-ку!

      Улар ўтирган “Мерседес” Неглинки кўчаси томондан келиб, савдо растаси ёнида тўхтади. Тамара биринчи бўлиб машинадан тушди-да, ичкарига кирди. Шунақа жойларни айланиш аёлнинг жони-дили экани шундоққина кўриниб турарди. Ҳамроҳлар кўзи пештахталардан бирига ёпиштирилган – бу ерда сотиладиган эркаклар костюми уч мингдан беш минг долларгача туриши, шу боисдан пули бўлмаган кимсаларнинг азбаройи қизиқиш юзасидан кириб юрмасликлари уқтирилган эълонни ўқишди. Дима ҳайрон бўлиб қаради. У шу хилдаги эълонлар борлиги ҳақида, ҳатто, эшитмаган ҳам эди.

      Тамара зудлик билан Ринатга иккита костюм, бир нечта кўйлак ва бешта ажойиб галстук танлаб олди.

      –Димага ҳам танланг, – деди Ринат қатъият билан.

      Аёл елкасини қисди: миллиардерларнинг ғалати феъл-атворига кўникишга тўғри келади. Диманинг қўпол қадди- қоматига мос костюм топилиши қийин бўлди. Топилганини ҳам озроқ тўғриламаса бўлмасди. Аммо, гулдор кўйлаклар унга ёқиб тушди. У қачондан бери ўзи орзу қилиб юрган чарм курткани кийиб кўраётганида хурсандчилигидан, Ринатни қучоқлаб, қовурғасини қисирлатиб юборди. Шундан сўнг пойабзал бўлиимга ўтишди. Бу ерда Димага эски ботинкаларидан воз кечишга тўғри келди.