Название | НАМОЗШОМ ХАЁЛИ |
---|---|
Автор произведения | Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Султонбойнинг қўллари қалтирамоқда эди. Чўнтагидан сигарет қутисини олиб, секин эшик томонга юрди. Эшикнинг бирдан тарақлаши эҳтимолини ўйлаб, эшикни ёпмади.
Эшик очиқ қолди.
– Ў, баччағар-эй-й! – дегани эшитилди Бакир мудирнинг. – Кўрдийизми, бу бойваччалар текинга танга санамайди. Бурнидан сал баланд гапирсайиз, тошбў-рон қилворишиям ҳеч гапмас.
Меҳмон негадир ўхшовсиз кулди:
– Сизни феълийизни билмас экан-да, Бакир ака! – деди. – Зарари йўқ, қўйинг, кўнглийизга олманг.
Айни ўша дамда йигитлардан бировининг ўрнидан тургани ва ҳаял ўтмай, чойнак қапқоғининг шиқирлаган товуши Султонбойнинг қулоғига чалинаркан, беихтиёр тишлари ғижирлаб кетди: сўкинди.
Қўққис, меҳмоннинг:
– Чойнакни қўйинг жойига! – дегани эшитилди. – Ман кетганимдан кейин қайнатиб ичасиз. Барака топгур, сизга айтаяпман… Қўйинг… қўйинг!..
Кейин – бироздан сўнг, меҳмон хайрлашди.
Бакир мудир меҳмонни бошлаб хонадан чиқди.
Султонбой чеккада хомуш… хафаҳол сигарет чекаётган эди.
Меҳмон хайр маъносида Султонбойга бош ирғаб, аллатовур бешкетди маъно-сида кулимсираб қўйди.
Султонбой ютоқиб тутун сўраётган эди, меҳмоннинг юз-кўзларида ўзига нис-батан илиқ бир хайрихоҳликними илғагандай бўлиб, негадир, кўнглида мубҳам пушаймонга яқин бир эзғин ҳисни туйди.
Бакир мудир иккинчи қаватнинг зинапояси ёнида меҳмон билан қуюқ хайр-лашди. Сўнг, бирпас бошини қуйи солинтирганча, тек қотгач, аста Пўлат Ҳаки-мовичнинг хонаси томон жилди. Икки-уч қадам юриб, ортига қаради.
Гарчи оралиқ бирор қирқ қадамларча бўлса-да, узун даҳлиз нимёруғ эса-да, ҳар иккалови ҳам бир-бирини аниқ кўрди: Бакир мудир – ҳамон оғзию бур-нидан тутун бурқситаётган Султонбойни, Султонбой – феъли айниган Бакир мудирни!..
* * *
Бир куни, чошгоҳ маҳали котиба эшикни очиб, бошини ичкарига суқди-да, бираваракай ҳаммага салом берди, Султонбойга эса қошини қоқиб:
– Пўлат Ҳакимович чақироптилар, – деди. Котибанинг қошлари қайрилма, кўзлари жон олғувчи жоду эди. – Бегом!..
Султонбой даҳлизга чиқиб, эшикни ёпганидан сўнг, котиба, – бели бир тутам, ўзи Мапасаннинг дўндиқчасидай жувон! – чаросдай жоду кўзларини ўй-натиб, бош бармоғи билан бўйнини тилди: ўлдинг!..
Котибанинг: ўлдинг! – деганича бор экан – Султонбой хонага кирар-кирмас, Пўлат Ҳакимович, худойи саломига ҳам алик олмай, бирдан қош-қавоғини уйиб:
– Бизни тинч қўясизми, йўқми?! – деди. – Нима, сиз шунақа ҳанггимисиз?
Гап нимадалигини билолмай, Султонбой қотди-қолди.
– Бу нима деган гап? – деди Пўлат Ҳакимович, бирров телефонларга хавотирли кўз югуртирёётиб. Стол чеккасида оқ, қизил, қора, кўк телефонлар қатор терилиб турарди. – Кечадан бери бир шаллақи телефон қилавериб, қо-нимни