НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Читать онлайн.
Название НАМОЗШОМ ХАЁЛИ
Автор произведения Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

иккита пиёзни столга қўйиб, қўлига пичоқни олди. Хаёли эса ҳамон кампирида эди.

      Ўртанча ўғил – Равил, Янгийўлда яшайди. Тошкентда ўқишни битиргач, ўша ёқларга ишга йўллашдию қолиб кетди. Катта бир савхозда инженер. Тоторис-тонлик қавмдошлардан бирининг қизига уйланган. Бир ўғилчаси бор. Хотини Сакина иккинчисига оғироёқ – ойу куни яқин.

      … кўзи ёридимикан? – деб ўйлади Юнус чол, бир-бир келини, кампири кўз-ўнггидан ўтётиб; ажаб, кампирининг кўзлари дабдуруст чақнаётгандай туюлиб кетди. – Келин қутулолдимикан-а?.. – Юнус чол чапақай эди, беихтиёр кўнгли-дан нохуш бир фикр кечиб, ўнг қўлининг бош бармоғини кесиб олаёзди; русчаю тоторчани аралаштириб чулчутчасига сўкинаркан, апл-тапл картошкани столга қўйиб, ёқасини ушлади ва ўша баробарида, боя обтовачани ноҳақ тепиб юборганлигига кўнгли-да надомат ҳиссини туйди; хаёлида кампирининг кўзла-ри чақнаб кўринганлигини ҳам шунга йўйди.– Астағфириллаҳ!.. Тавба… тавба. Ў з и н г а тавба итам бит, Аллайим!..

      Ниҳоят, Юнус чол охирги картошкани ҳам тўғраб бўлгач, оловни янаям мил-диратиб, тованинг устига катта қопқоқни ёпди. Ҳовлига чиқди. Осмонга қара-ди: булутларнинг этаги қонталаш.

      … ёғмас-э! – Юнус чол булутларнинг қонталашлигидан умидворланиб, кўнг-лига қулоқ солди: ёмғир ёғишини сеза қўйса, бўғимлари майин-майин сирқираб оғрийди; шу тобда эса сезимдан асар йўқ эди. – Йўқ, ёғмий.

      Бориб, тағин картга чўнқайди.

      Тошкентда – вакзалда – она-қиз учрашишлари; ана кейин Янгийўлга жўнаш-лари керак эди.

      … учрашишган бит инди. Лакин нашун хабар йуқ?

      Ўша аснода кўчадан тап-туп таниш оёқ товуши эшитилди.

      Юнус чол қулоқларини динг қилди.

      … Шариф-ку! – Беихтиёр Юнус чолнинг кўкси бир жиз этди. – Хатми ё?..

      Шариф деганлари – Катта урушнинг ногиронларидан – почтачи. Чап оёғи оқ-сайди. Аллақачон нафақада, лекин… ишлайди; энди ётиб қолгунича ишлай-веради.

      … бикардан – Худай бизар.

      Аввал дарвозани очаётган ҳасса кўринди, сўнг – Шариф почтачининг ўзи. Кўз-кўзга тушар-тушмас, Шариф почтачи:

      – Ўтирибсингми, атийси? – деди, Хабила опанинг гап оҳанггига ўхшатиб.

      Кўнгли суст кетиб, Юнус чол:

      – Ждат итамда сини, чўқинған, – деб, ўрнидан турди. – Кел, Шариф, килавир.

      Қўллашиб кўришгач, бирин-бирин картга чўнқайиб, ҳол-аҳвол сўрашдилар.

      – Хабиланг ҳалиям келмадими? – деди Шариф почтачи.

      Юнус чол бошини чайқаб:

      – Хат борми? – деди.

      Шариф почтачи қора, эски, каттакон чарм сўмкасини очиб, Юнус чолга бир эмас, бирдан учта хат тутқазди. Сўнг:

      – Майли, ман энди борай. Хат баҳона сани бир кўрай девдим-да, – деди. – Ха-йр, жўра.

      Юнус чолнинг тезроқ хатларни ўқигиси келаётган эди, лекин:

      – Бирга шай ишайик, Шариф, – деди. – Сўнг китарсинг.

      Энди уйга кираётганларида турналарнинг алёри баралла қулоқларига чали-ниб қолди: қуре-е-ей, қуре-е-ей!..

      Ҳар