ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Читать онлайн.
Название ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд
Автор произведения ТОИР МАҲМУД
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

Озод бўлган қул ҳожасига эмас, аввал ана шу занжирга нафрат билан қарайди. «Минг лаънат, сенга» дейди. Қайта шу занжирни кўрмаслик учун жонини тикади.

      Бизнинг ҳурриятимиз, озодлигимиз ҳам жонимиз қадар азиз турсагина унга ҳар ўткинчи чанг солавермайди. Келинг, ҳурматли элдошим, Соҳибқирон Темур бобомиз тутган адолат тарозусининг бир палласида жонимиз, ўзгасида озодлигимиз турсин. Шу ният дилда барқарор бўлса бизларни ҳазрат Соҳибқироннинг руҳи поклари қўллагай. Ободлик изимиздан эргашиб юргай. Гўзаллик бизни ўз чаманларига бошлагай. Биз гулларга, гуллар бизга ярашгай.

      Яна сўзимиз аввалидаги озодликнинг ифорини туйиш учун қишлоқда яшаб кўриш керак деган фикрнинг чироғига мой қуйсак. Одам қишлоқда яшаса ёз чилласида яланг оёқ тупроқ кечиб юриш бахтига муяссар бўлади. Чангни хуш кўрмайдиган кимса «тупроқ кечиш ҳам бахтми», дея чимирилиши мумкин. Аслимиз гил, борар жойимиз гил бўлгач товонингда қайноқ тупроқ тафтини сезиш волиданг бағрига бош қўйгандек оромбахшдир.

      Мени шоир қилган шу тупроққа тиз чўкаман, мен тикилсам менга боламдек талпинган майсаларга қўл чўзаман, менга покликни ўргатган булоқлар қошида бошим хам. Менинг қондошларим, менинг тобуткашларим, ҳамқишлоқларим миннатли ёғли таомдан кўра пешонаси терини ялаб, озодлигига шукур қилгувчи одамлардан айро яшаш – демакки, бу дунёда мен учун ёлғон яшашдир. Улар бойликка суянмайдилар. Улар меҳрга, оқибатга таянадилар. Улар бозорма бозор юриб ризқ ахтармайдилар, аксинча, Момо Ер бағрида ризқ яратадилар. Тиллашса пуллари билан эмас, ниҳоллари, токзорлари, боҚлари билан тиллашади. Ўкинса ўроғига ўкинади, жаҳли чиқса ток қайчисида чилпийди шу жаҳлни. Суянса кетмонига суянади. «Она» деса Момо Ер уларга «болам», дейди. Демак, шундай одамлар ичида яшолмаган шоир ўзидан ўпкалансин.

      Энди ёзсам бу ёғига сўзларим шеър бўлади. Мен бир калом айтай, Ватандош! Сиз ҳам жўр бўлинг!

      Исмингдан айланай, Озодлик,

      Исмингда шодликнинг жилваси.

      Ерда ҳам, кўкда ҳам ободлик,

      Халқимга буюрсин ҳаммаси!

      (***)

      БИЗ ТИНЧЛИККА ТИЛАКДОШМИЗ

      Яхши яшаш орзуси инсонни ҳеч қачон тарк этмайди. Аслида муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганларидек, инсон бу дунёга бахтли яшагани келади. Бахтнинг бешигини эса эзгулик тебратади. Эзгу ниятга эш бўлган одамнинг чеҳраси ҳам қуёшдек порлаб туради. Шу маънода биз бу дунёга эзгулик учун келган миллат, олам аҳлига ҳам яхшилик тилаб яшаётган халқмиз. Зеро, бир майизни қирқ бўлиб ейишга одатланган эл, Яратгандан ўзига тилаган хуш ниятларни ўзгаларга ҳам раво кўриб яшаш табиий, албатта. Бу фазилат бизларга бобомерос ва биз улуғ аждодларимизнинг асрлар оша яшаб келаётган анъаналари, қадриятлари билан фахрланамиз.

      Яна шуни комил ишонч ва алоҳида ифтихор билан айтамизки, жорий йилнинг 17 июль куни Президентимиз томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига