Қазои Қадар. Аббос Саид

Читать онлайн.
Название Қазои Қадар
Автор произведения Аббос Саид
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

қандай бўлмасин тезроқ кампирнинг ёнини тарк этишга ошиқаётганини туйиб, ана шу нарса таъсирида сўзамоллиги ҳам қайгадир ғойиб бўлиб, шахти ҳам хийла сусайиб, гапини якунига етказди: ‒ Яна бир марта шундай иш қилса, Абдуҳамидникига кетиб қоламан, ҳа, ҳа, кўч-кўронимни кўтариб ана шу ўғлимникига кетиб қоламан ‒ хончорбоғликлар орасида бир гап-сўзларга қолсинки, қайнонасига қўл кўтариш қандай бўлишини бир кўриб қўяди ўшанда! “Арзимаган бир қалпоқ учун Риҳси кампирни урибди-я! Унга қўл кўтарибди-я, анави сассиқҳовузлик қурбақага ўхшаган келини!”, деган дув-дув гап тарқалишини истайсанми? Ана шундай маломатларга қолишни истаб қопсан се-ен муштумзўр!”, деб уни огоҳлантиришни ҳам унутмадим! Қани, яна бир марта шунга ўхшаш иш қилсин-чи, мендан кўради-кўрадиганини, бундан-буёқ аяб ўтирмайман!.. ‒ неваракелинининг олдида астойдил ранжиганини, кенжа ўғлининг хотини Тоҳира сатангни сўнгги марта огоҳлантирганини унга билдирган бўлди Риҳси кампир.

      Шу маҳал қўшни ҳовлидан Каримани қайнонаси Собира опа чақириб қолди. У шоша-пиша ўрнидан қўзғалди-да:

      ‒ Мен чиқай, бувижон, ойимлар билан поликлиникага бормоқчи эдик, ‒ деди.

      Риҳси кампир унинг оғироёқ эканини эслаб қолиб, хиёл туртиб чиққан қорнига қараб қўяркан, дуо қилди:

      ‒ Илойим Яратган эгамиз сизга яхши ўғил-қизларни берсин! Илоҳим умрингиздан барака топинг!

      Карима шоша-пиша Риҳси кампирнинг пешонасидан ўпди-да, ҳовлиққан кўйи хонадан ташқарига ошиқди. Кампир унинг орқасидан: “ Шошилманг болам, ўзингизни эҳтиёт қилинг!”, дея огоҳлантирди. Карима ўзининг оғироёқлигини эслаб қолди чоғи, “Раҳмат бувижон, сиз айтмасангиз хотирамдан ҳам чиқибди”, деб орқасига ўгирилиб Риҳси кампир ўтирган уйга қараб унга миннатдорлик билдирди-да, яна қайнонаси иккинчи бор чақириб қолишидан чўчиб, бедана юриш қилиб ҳовлини тарк этди…

      7

      Асқар дадаси Абдурасул отани акасиникидан топмади. Уни масжид ёнидаги нонвойхонага орқа қилиб қурилган, олд томони эса масжид дарвозасига қараган қатор хоналардан ўртадагисида ‒ қўшниси Рўзмат оқсоқол билан суҳбат қуриб ўтирган ҳолда топди.

      Абдурасул ота очиқ турган эшикдан ичкарига мўралаб уларга салом берган, аммо остона ҳатлаб киришни истамаётган ўғли Асқарнинг пешанаси тиришиб кетаётганини кўриб, унинг авзойи яхши эмаслигини туйди. Яна тажанг ўғлининг бемаврид ташрифидан ташвишга тушиб, қандай қилиб ўрнидан туриб кетганини ҳам билмади. “Мен ҳозир” дегандай тарзда ошнаси Рўзмат оқсоқолга бир қараб олиб:

      ‒ Ҳа, тинчликми Асқар? ‒ деб унга эргашиб ҳовлига тушди.

      Асқар “ҳа” дегандай бош тебратиб қўйди-да, сал наридаги ‒ масжидга кираверишда чап биқинадаги бўш ерга жойлаштирилган ёнғоқ дарахтидан ишланган жигарранг каравотга бориб ўтирди. Дарров ичидаги дардини айтайвермади, отасига бир-икки қараб олди-ю, аммо гапни нимадан бошлашини билмагани, боз устига, асабийлашаётганидан ҳадеганда бошини қашишини қўймади ‒ рангидан қон қочгани шундоққина кўриниб турарди.

      Абдурасул