Название | Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари |
---|---|
Автор произведения | Санобар Жуманова |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 9785006018754 |
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашнинг интернет тармоғи, теле ва радиоузатиш, мобил алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда қўлланадиган дастурий-аппарат ва техник воситаларига қуйидагилар киради:
– «интернет тармоғидаги сайтларда жойлаштирилган болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан фойдаланишни чеклаш воситалари;
– болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ҳамда теле ва радиоузатиш, мобил алоқа воситалари орқали тарқатиладиган ахборот маҳсулотидан фойдаланишни чекловчи декодлайдиган техник воситалар;
– фойдаланишни блоклаш воситалари, фойдаланишни чеклаш воситалари, контентни фильтрлаш воситалари, фойдаланишни назорат қилиш воситалари, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган бошқа дастурий ва техник воситалар.
– интернет, телевидение ва радиоэшиттиришлар, уяли алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланишни чеклаш шартлари лицензия шартномаларида ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш шартларида назарда тутилади»42.
Қонунда белгиланган умумий механизмлар болаларнинг соғлиғига зарарли бўлган ахборотлар ва унга тегишли тушунчаларга аниқлик киритиш, ёшга оид ахборотларни таснифлаш, уларнинг айланишини назорат қилиш ва талабларга мос бўлмаган ахборотларни тарқатганлик учун жавобгарликни белгилаш ва бошқалардан иборат.
Ўзбекистонда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий асос яратилган. Бу медиатаълимни жорий этишга ҳуқуқий жиҳатдан йўл очиб беради. Сабаби, медиатаълим мақсадлари болаларни салбий ахборотлардан ҳимоялашни кўзда тутади ва «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни мақсадига мос келади. Қонун ижросини таъминлаш таълим, ўқув-тарбия муассасаларида болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Медиатаълим болаларнинг ахборот истеъмоли жараёнини ўрганиш, ахборот ҳуқуқини таъминлаш, ахборотдан тўғри фойдаланиш, фактчекинг қилишга ўргатиш, медиага қарамликдан халос бўлишга ўргатиши
41
https://lex.uz/docs/3333797 Мурожаат вақти: 09:38 / 06.09.2022.
42
https://lex.uz/docs/4013413 Мурожаат вақти: 09:38 / 06.09.2022.