Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-457-1



Скачать книгу

Буларнинг бир ҳамшаҳарлари дунёга ҳоким бўла туриб, буларнинг қийинчилик ичида яшамоғлари муносиб бўлмағай, деган фикрда илгаридан Кеш шаҳрининг бўлиб келган ўз қуввату лоёмутига ҳожатманд қадим ерлик кишилардан бўлмоғи шарти билан туғулган шаҳримда бирорта фақир одам бўлмаслиги учун доимий ойлик тайин қилдим. Бирор одам оила таъминотидан қийинчилик кўриб ғамлик бошини тиззасига қўймаслигини тадбирини кўрдим”.

      Улуғлар шаънига мақтов сўзлари айтишимиз, уларни шарафлашимиз яхши. Аммо уларнинг ҳаётидан, яхши ишларидан ибрат олганимиз, улар фазилатини ўзимизда тарбия этмоғимиз афзалроқдир. Чунки улар мақтовларга муҳтож эмас, уларни Аллоҳ мақтаб қўйгандир. Улар ўз яхшиликларининг, ўз фазилатларининг авлодларда давом этишига муҳтожлар. Бу садақатул жориядур, биз уларнинг яхшиликларини давом эттира олсак, аъмол номаларига савоб ёзилиб турадур.

* * *

      Иккинчи синфни тугатиш арафасида, эллик бешинчи йилнинг баҳорида чала бўлса ҳам битган уйимизга кўчиб бордик. Уйимиз билан 40-мактаб орасидаги йўл ҳозир икки чақиримдир. У пайтда битта арава аранг сиғадиган жинкўчалардан бориларди, демак, икки ярим чақирим йўлни тўпиққа қадар тупроқ, баҳор, куз, қишда тиззага қадар лойни босиб боришга тўғри келарди. Шу йўл азоби назарга олиниб, мени уйимиз яқинидаги 132-мактабга кўчиришди. Бошланғич синфни Санобар опа, Суръат опалар устозлигида битирдим. Еттинчи синфга қадар адабиётдан Мурод ака Шарафуддинов деган устоз дарс берардилар. Адабиётга бўлган меҳримнинг ортишига бу кишининг хизматлари катта. У киши дарслик режасига амал қилмасдилар, она тили дарсида ҳам адабиёт ҳақида сўз бўларди. Шу боисмикин, она тили грамматикаси деган сабоқда заиф эдим. Саккизинчи синфда 40-мактабга қайтиб борганимда анча қийналдим. Бу қийинчилик университетда ҳам давом этди. Лекин мен у кишидан ранжимайман. Чунки бадиий адабиётни севишни ўргатдилар. Деярли ҳар дарсда шеър ёдлатар эдилар. Шу одатларини синфдошларим ҳозирга қадар норози бўлиб эслайдилар. Ҳар қанча уринсалар ҳам, Мурод ака уларда адабиётга қизиқиш уйғота олмадилар. Кўпчилиги мактабни тугатгандан бери қўлига китоб олмаган. Етмиш ёшига қадар ҳам китоб ўқимаган одамнинг маънавий даражасини ўзингиз тасаввур қилаверинг. Лекин мен уларни айблашдан йироқман, чунки улар менинг болаликдаги дўстларим, қандай бўлишларидан қатъи назар, менинг қадрдонларим. Халқ тилида улар “Қиёматли ошна” ёки “тобуткаш”, деб аталадилар. Уларни қадрлаганим ҳолда баъзан жиддий, баъзан ҳазил тариқасида танбеҳ бериб тураман.

      Бир куни тобим йўқ, ётган эдим. Дўстим келиб:

      – Ҳа, яна бошинг оғрияптими, мен сенга миллион марта айтдим, кўп китоб ўқима, деб. Мана мен битта ҳам китоб ўқимаганман, бошим бир марта ҳам оғримайди, – деди.

      – Бошингнинг оғримаслиги китоб ўқимаганингдан эмас, бош оғриши учун одамда бош бўлиши керак. Китоб ўқимаган бошни бош демайдилар. Нима дейилишини ўзинг биласан, – дедим.

      Бу суҳбатдан сал олдин, “гап” деб аталмиш дўстлар даврасида у: “Мен бир йиллик