Чернобиль таваллоси. Светлана Алексиевич

Читать онлайн.
Название Чернобиль таваллоси
Автор произведения Светлана Алексиевич
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-212-9



Скачать книгу

rel="nofollow" href="#n7" type="note">7 ҳам ўтди. У таяниш учун олдинга қўл чўзади. Аммо ҳеч нима топа олмайди.

      Атрофимдаги оламга бошқача кўз билан қарайман… Замин узра митти чумоли ўрмалаб бормоқда ва у энди юрагимга яқин. Осмонда парвоз қилаётган қуш ҳам мен учун қадрдон. Энди ўртамиздаги масофа қисқармоқда. Аввалги бўшлиқ йўқ. Мана шуларнинг барчаси – ҳаёт.

      Шундай воқеа ҳам эсимга тушди… Кекса асаларичи ҳикоя қилиб берганди (буни кейин бошқалардан ҳам эшитдим): “Эрталаб боққа чиқдим, нимадир етишмаяпти, қандайдир таниш бир овоз йўқдай. Битта ҳам ари қолмабди… Бирорта арининг саси эшитилмаяпти! Бирорта ҳам! Нима? Бу нимаси? Иккинчи куни ҳам улар учиб чиқмади. Учинчи куни… Кейин атом станциясида ҳалокат юз берганини хабар қилишди, у эса ёнгинамизда. Аммо биз анчагача, хабар келгунича буни билмаганмиз. Асаларилар дарҳол билган, тушунган, биз эса йўқ! Энди, агар бирор нима бўлса, аввал уларга қарайман. Уларнинг ҳаётига боқаман”.

      Яна бир мисол… Дарё ёқасидаги балиқчилар билан гаплашганимда улар шуни эсладилар: “Биз телевизор орқали тушунтириш беришади деб кутдик… Қандай қутулиш мумкинлигини айтишар деб ўйладик. Чувалчанглар эса.... Шу оддий чувалчанглар ерга, эҳтимол, ярим метр ёки бир метрдир, чуқур кириб кетишди. Буни тушунмабмиз ҳам. Биз – балиқчилар, ерни ковлаймиз-ковлаймиз. Балиқ овлаш учун бирорта ҳам чувалчанг тополмадик…”

      Бу заминда ким қадимийроқ, мустаҳкамроқ ва боқийроқ – бизми ёки шу арилар ва чувалчангларми? Қандай омон қолишни улардан ўрганишимиз керак… Ва қандай яшашни ҳам…

      ─ Икки ҳалокат – ижтимоий (кўз ўнгимизда Совет Иттифоқи қулади, улкан социалистик қитъа сув остига ғарқ бўлди) ва фазовий ҳалокат (Чернобиль) бирлашди. Бу иккита глобал портлаш эди. Биринчиси – яқин, тушунарлироқ. Одамлар шу бугуни ва тирикчилиги билан овора: қайси пулга сотиб олиш, қаерга бориш керак? Нимага ишонса бўлади? Яна қайси байроқни тутиш керак ёки ўзи учун, ўз ҳаёти учун яшашни ўрганиши керакми? Ўзи учун яшаш ва масъул бўлиш бизга нотаниш, қўлимиздан келмайди, чунки ҳали мустақил яшаб кўрмаганмиз. Буни ҳамма ва ҳар ким бошдан кечирмоқда. Чернобилни эса унутишни хоҳлашарди, чунки онг унинг қошида таслим бўлганди. Онг ҳалокати. Тасаввур ва қадриятларимиз дунёси портлаб кетди. Агар биз Чернобилни енгсак ёки уни тушуна олсак, бу ҳақда ўйлардик ва кўпроқ ёзардик. Аслида, бир дунёда яшаймиз, онгимиз эса бошқа дунёда. Реаллик инсонга сиғмай, сирғалиб кетиб боряпти.

      ─ Ҳа… Реалликнинг ортидан қувиб етолмаяпмиз…

      ─ Битта мисол… Ҳалигача эски тушунчаларни истифода этамиз: “узоқ-яқин”, “ўзимизники-бегона”… Заҳарли булутлари тўртинчи куниёқ Африка ва Хитой узра сузиб юрган Чернобилдан кейин яқин ва узоқнинг маъноси қолдими? Замин жуда кичкина экани аён бўлди-ку, бу энди Колумб замонидаги курраи замин эмас. Унинг поёни бор. Энди бизда маконнинг бошқача сезгиси пайдо бўлди. Биз хонавайрон бўлган маконда яшаяпмиз. Яна… Охирги юз йилликда инсон аввалгидан узоқроқ яшай бошлади, аммо одам умри еримизга жойлашиб олган радионуклидлар ҳаёти