Яланғоч иқтисодиёт. Чарльз Уилан

Читать онлайн.
Название Яланғоч иқтисодиёт
Автор произведения Чарльз Уилан
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-222-8



Скачать книгу

завод қуришга тўғри келиши мумкин.

      Фирмалар ҳам истеъмолчиларга ўхшаб мураккаб танловлар қаршисида қолишади. Қайтараман, бош тамойил анча оддий: узоқ истиқболни кўзлаб айтадиган бўлсак, фирмага энг кўп даромад келтирадиган нарса нима?

      Барчаси бизни ишлаб чиқарувчилар истеъмолчилар билан учрашадиган нуқтага олиб келади. Уй ҳайвонлари дўконидаги анави кучукча учун қанча тўламоқчисиз? Иқтисодиёт фанининг кириш бўлимида бунга жуда оддий жавоб келтирилган: бозор нархида. Бу эса, ўз навбатида, талаб ва таклифга боғлиқ. Сотувдаги итлар сони мижозлар сотиб олишни истайдиган миқдорга етса, нарх ўз ўрнига тушади. Агар талаб сотувдаги итлар сонидан кўра кўпроқ бўлса, нархлар кўтарилади. Шунда баъзи харидорлар бошқа ҳайвон сотиб олишга қарор қилишади, баъзи дўконлар эса итларни кўпайтиришади. Охир-оқибат, талаб ва таклиф мувозанатга келади. Ажойиб жиҳати шундаки, баъзи бозорлар ростдан ҳам айнан шу йўсинда ишлайди. Агар мен NASDAQ фонд биржасида “Microsoft”нинг маълум миқдордаги улушини сотишни кўзласам, бозор нархида сотишдан бошқа ҳеч қандай чорам бўлмайди. Бу нарх эса сотувдаги “Microsoft” акциялари сони харидорлар сотиб олмоқчи бўлган акциялар миқдорига тенглашган пайтда шаклланган бўлади.

      Кўпчилик бозорлар китобларда ёзилгани каби ишламайди. “Gap” фирмасининг футболкалари учун белгиланган “бозор нархи” мавжуд эмас. Унинг нархи талаб ва таклифга қараб дақиқасига ўзгариб турмайди. Бошқа кўплаб фирмаларга ўхшаб “Gap” ҳам бозорда ўзига яраша кучга эга, яъни “Gap” ўз нархларини маълум бир даражада назорат қила олади. “Gap” фирмаси футболкалар нархини 9.99 доллар қилиб қўйиб, ҳар бир футболкадан кичик фойда кўриши мумкин. Ёки камроқ футболка ишлаб чиқариб, уларни 29.99 доллардан сотиш орқали ҳар бир футболкадан каттароқ фойда кўриши мумкин. Агар ҳисобкитоблар сиз учун зерикарли бўлмаганида ёки менга улар ҳақида ёзиш қизиқарли бўлганида, ҳозир футболкага қандай нарх белгиланса, фирма максимал фойда топиши мумкинлигини ҳисоблаб кўрган бўлардик. Эсимда, якуний имтиҳонда шуни ҳисоблашимга тўғри келганди. Муҳими шуки, “Gap” компанияси ўзига энг кўп даромад келтирадиган сотув миқдори ва нархни белгилаб олишга ҳаракат қилади. Маркетинг билан шуғулланувчилар икки турдаги хатога йўл қўйишлари мумкин: маҳсулот нархини паст белгилаши ва натижада ҳамма маҳсулот сотилиб, сотув учун бошқа маҳсулот қолмаслиги; ёки маҳсулот нархини ортиқча кўтариб юборишлари (оқибатда омборхоналар сотилмаган футболкаларга тўлиб кетади).

      Аслини олганда, яна бир йўли бор. Фирма маҳсулотни турли одамларга турлича нархларда сотишга ҳаракат қилиши мумкин (буни чиройли қилиб “нарх дискриминацияси” дейишади). Кейинги сафар самолётга чиқсангиз, қуйидаги тажрибани бажариб кўринг: ёнингиздаги одамдан авиачиптани қанчага сотиб олганини сўранг. Катта эҳтимол билан, у айтган нарх сиз тўлаган сумма билан бир хил чиқмайди, ҳатто нархлар орасида фарқ анча катта бўлиши мумкин. Иккалангиз ҳам битта самолётда ўтирибсиз, битта манзилга боряпсиз, бир хил овқатларни