Название | Стив Жобс |
---|---|
Автор произведения | Уолтер Айзексон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-150-4 |
Возняк гарчи у ўйлаб топган янги компьютер Apple мулки бўлиши кераклигига рози бўлган бўлса-да, барибир чизмаларни дастлаб ўзининг бевосита иш берувчиси – HP компаниясига таклиф қилмоқчи эди. “Мен HP компаниясида ишлаётган вақтимда ўйлаб топган ихтироимни компанияга айтишим шарт деб ҳисоблардим, – дейди Возняк. – Шундай бўлса, тўғри бўлар эди”. 1976 йилнинг баҳорида Возняк чизмаларини ўзининг боссига ва компания раҳбариятига кўрсатди; уларда бу таассурот қолдирди, лекин яхшилаб ҳисоб-китоб қилиб, улар HP бу лойиҳа устида ишламайди, деган қарорга келишди. Айтишдики, бу маҳсулот шундай кўринишда кам сонли ҳаваскорларга мўлжалланган, демакки, компаниянинг юқори сифатли оммавий товарлар ишлаб чиқариш концепциясига тўғри келмайди. “Мен хафа бўлдим, – тан олди Возняк, – лекин HP’нинг рад этиши менга эркинлик берди ва мен чизмаларни Apple’га бердим”.
1976 йилнинг биринчи апрелида Жобс ва Возняк шериклик тўғрисида битим тузиш учун Маунтин-Вьюдаги Уэйннинг уйига боришди. Уэйн унга бир вақтлар бунақа “юридик сафсата” ёзганини айтди ва уч варақ ҳужжатни ўзи шипиллатиб ёзиб берди. Уни оддий одам ўқигиси келмасди. Матнда “Ушбу ҳужжатда қуйидагиларни маълум қиламиз…, Юқорида баён этилганларга асосланган ҳолда…, Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб ва тегишли улушлар ўтказилишини эътиборга олиб…” каби иборалардан ташкил топган жумлалар ёзилганди. Лекин фоизларни аниқ қилиб ёзишди: 45 % – 45 % – 10 %. 100 доллардан ортиқ ҳар қандай харажат учун камида икки нафар шерикнинг розилиги талаб этилишини кўрсатишни унутишмади. Томонларнинг мажбуриятларини ҳам санаб ўтишди. “Возняк электроникани лойиҳалаштириш учун асосий жавобгар; Жобс электротехника ва маркетинг учун, Уэйн эса техник лойиҳалаштириш ва ҳужжатлар учун жавоб беради”. Жобс битимни кичик ҳарфлар билан имзолаган бўлса, Возняк чиройли қилиб имзо чекди, Уэйн эса шунчаки ўқиб бўлмас гажак қўйди.
Кейин Уэйн қўрқиб кетди. Жобс кредит олиш ва пул сарфлаш ҳақида режа туза бошлагач, Рон ўзининг аввалги фирмаси муваффақиятсизликка учраганини эслади. У яна хонавайрон бўлишни хоҳламади. Жобс ва Вознякнинг йиққан пуллари йўқ эди, лекин Уэйн (глобал молиявий инқироздан хавфсираб) матрасида олтин тангалар сақларди. Ҳужжатларга кўра Apple