Название | Танланган асарлар: Қиссалар |
---|---|
Автор произведения | Чингиз Айтматов |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-6609-8-4 |
У бундан чексиз миннатдорлигини кейинчалик қўйидагича баён этади: “Ўз халқим олдидаги ўғиллик қарзларим ҳақида бир-икки оғиз десам: унинг ролисиз ҳаётимни умуман тасаввур қила олмайман. Ижодкор ва халқ – улуғворликнинг икки туташувидир. Халқ истеъдодни туғади, шу билан бирга моҳир санъаткор яратган жами энг яхши кашфиётни қадрловчи ва муҳафазакори ҳам халқ бўлади. Бу алоқадорлик шундан иборатки, санъаткор – халқнинг маънавий таянчи, халқ эса – санъаткорнинг таянч нуқтасидир”.
Халқнинг кўҳна яшаш тарзи, руҳиятга кескин ва астойдил таъсир этувчи маҳобати болаликдан киши дунёсига кириши, хотирасига ўрнашиши жуда муҳим. Бу ўзига хос манба, асос бир умр хизматини ўтайди, залворини кўрсатади. Қирғизлар қадимдан кўчманчи, чорвадор халқ. Улар саҳро табиати, жонзотлари билан минг йиллардан буён ёнма-ён яшаб келади. Шу олам ичида истиқомат, Парвардигорнинг бошқа махлуқлари билан яқинлик қонқонига сингиб кетган. Халқнинг маънавияти шундан руҳ ва илҳом олиб шаклланган, аммо қаттол тузум, бошқаларнинг зуғуми билан бу турмуш тарзи кескин ўзгариш арафасида турарди. Айтматовнинг бахти халқнинг ана шу минг йиллик удумлари, яшаш тарзи, шу пайтгача соф сақланган турмушнинг охирги паллаларининг гувоҳи бўлгани ҳамдир. “Мен беш ёки олти ёшда бўлсам керак, – деб эслайди олмон адиби ва таржимони Фридрих Хитцерга ўз болалигини ҳикоя қила туриб, – яйловга бутун овул жам бўлиб кўчишнинг энг охиргиларидан бирининг иштирокчиси бўлганман. Мен биринчи марта ўзим мустақил равишда дўнан (икки ёшли) отни бошқариб, Довон сари сафарга отланган овулдошларим карвонида йўлга чиқдим”. Беш ёшли болакайнинг қийин бир тоғ йўлида илк марта отни мустақил равишда бошқариб боришини бир тасаввур қилинг. Ҳолбуки, бу шунчаки равон йўл бўлмасдан, катталар учун ҳам қийин, ўнқирчўнқирли, тик ва қалтис бурилишарга мўл, ҳали қори ва нами бутунлай кетмаган, ҳар бир қадамида сал эҳтиётсизлик қилинса, жарга қулаб кетиш ё тепадаги харсанг ё қор кўчкиси босиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайдиган, қисқаси, мардлик ва мардоналикни талаб қиладиган, ўлимни-да бошга олиб, аммо шафқатсиз ва гўзал ҳаёт сари юзланиш, илк марта узоқ йўлга сафарга чиқиш эди.
Жамоа орасида бўлиш, улуғ карвонга қўшилиш катта одамга-да жуда кучли таъсир қилади. Киши сокинлигини олиб, ўй-хаёлларини ўғирлайди, бутун борлиғининг ҳукм фармосига эврилади. Бу вазиятларга биринчи марта тушаётган, жуда таъсирчан болакайнинг эса жуда мутаассириланиб, лол ва ҳайрон қолиши, ҳаётида ўчмас из қолдириши турган гап. Бир умр ана шу моддий олам, маънавий муҳит ҳайбати хотирасидан чиқмайди. Карвон йўлда нақ ўшшайган