Название | Эссенциализм |
---|---|
Автор произведения | Грег МакКеон |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-7085-1-8 |
2-фаза: Қачонки муваффақиятга эришсак, биз "биринчи борадиган" одамдек обрў-эътиборни қўлга киритамиз. Қачон керак бўлганда тайёр турадиган "эски (исм)" га айланамиз ва янада кўпроқ танловлар ва имкониятлар билан учрашамиз.
3-фаза: Қачонки биз ўзимизнинг вақтимиз ва энергиямиз учун талаб коди бўладиган имконият ва танловларга эга бўлганимизда бу тарқоқ ҳаракатларга олиб келади. Биз ингичкароқ ва ингичкароқ ёйила бошлаймиз.
4-фаза: Биз ўзимизнинг юқори ҳиссамиздан чалғиб қоламиз. Бизнинг омад таъсиримиз биринчи навбатда муваффақиятимизга олиб келган аниқликни бузиш эди.
А
жабланарлиси, бирор иш қиламан деб ошириб юбориш, омаднинг кетидан қувиш омадсизлик учун катализатор бўлиб қолиши ҳам мумкин. Аниқроқ қилиб тушинтирсам, омад бизни муваффақиятга эриштирувчи муҳим нарсалардан четлатиб қўяди.
Буни ҳамма ерда кўриш мумкин. Ўзининг "Қандай буюклар ўлади" (How the Mighty Fall) китобида Жим Коллинз бир вақтлар Уол Стрит дарғалари бўлган, бироқ якунида бонкротга учраган компанияларни ўрганади. Ва уларда нима хато бўлганини тадқиқ қилади. Унинг таъкидлашича, кўпчилик катта компанияларнинг касодга учрашининг асл сабаби: кўпни изидан тартибсиз қувишдир. Бу ҳақиқат нафақат йирик корпарация ва ташкилотларга хос, балки инсонларга ҳам тегишли. Аммо нега?
Айрим трендлар мукаммал ноессенциалистик бўронни ҳосил қилиш учун аралашиб кетган. Қуйидагига эътибор беринг.
Биз барчамиз ўтган ўн йил давомида танловдаги тўхтовсиз ўсишнинг гувоҳига айландик. Ҳатто ярмига етганимизда балки, шунинг учун биз муҳим бўлганларини эсдан чиқардик.
"Бир неча юз йилларда, бизнинг ҳозирги тарихимиз узоқ муддатли нуқтаи назардан ёзилганда, тарихчилар кўриши мумкин бўлган энг муҳим воқеа технология ҳам, интернет ҳам, электрон савдо ҳам эмас. Бу – инсон муҳитининг мислсиз ўзгариши. Илк бор, сўзма-сўз айтилса, инсонларда тўхтовсиз ўсиб бораётган танлов мавжуддир. Биринчи маротаба ўзларини назорат қилишлари мумкин ва жамият бунга батамом тайёрланган эмас".
Биз қисман тайёр эмасмиз, чунки биринчи марта танлов устунлиги бизнинг уни бошқариш қобилиятимизни заиф қилди. Нима муҳим-у нима муҳим эмаслигини фарқлаш имкониятимизни бой бердик. Руҳшунослар тили билан айтганда, "танлов чарчоғи"ни бошдан кечиряпмиз: биз қанчалик кўп танлов қилишга мажбур бўлсак, қарорларимиз сифати шунчалик ёмонлашади.
Бизда фақат танлов миқдори ошди деб ўйлайсизми? Аслида аксинча. Бизнинг қарорларимизга таъсир ўтказувчи кучлар ва уларнинг сони ҳам ўз навбатида пропорсианал кўпайди. Айни вақтда биз қандай гипербоғланганлигимиз ва қандай чалғитувчи маълумот оқими бўлиши мумкинлиги ҳақида қанчалик кўп айтилиши-ю бу ҳақида варақ-варақ мақолалар ёзилишига қарамай, энг катта муаммо – бизнинг қандай боғланганлигимиз ижтимоий босим кучини