Название | Илоҳийнома |
---|---|
Автор произведения | Шайх Фаридуддин Аттор |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-20-945-9 |
Бу икки қайнота ҳам икки домод –
Туфайли дин, шариат мангу обод…
РУҲГА ХИТОБ
Аё, эй мушки жон, кел дафъа-дафъа,
Ки сенсан ноиби дорулхалифа.
Чу сенда руҳи Раббоний эрур жам,
Сарири мулки руҳоний эрур жам.
400 Магар икки жаҳон бир кафча хокдир,
Фазойи қудси дорулмулк покдир.
Ҳамма олам бирикмиш, баста сенга,
Замину осмон пайваста сенга.
Агар пайвастасен, биздан йироқсен,
Йироқсен кўздану кўзу қароқсен.
Биҳишту дўзаху рўзи қиёмат
Ҳамма исмингни айтгувчи аломат.
Малойикка маърифат бахш этарсен,
Халойиққа басират нақш этарсен26.
405 Мисоли юз қуёшсен, порласанг гар,
Ёнар ҳар зарранг ичра офтоблар.
Қуёшинг талъати ортиб, сайиддир,
Ва ҳар зарротинг ул арши мажиддир.
Не суврат, хоси қайюмсен ҳамиша,
Не дейман, бизга маълумсен ҳамиша.
Ажаб қушсен, вале билмам, нечуксен?
Баландсен барча хилқатдин, буюксен.
На осмон ичрадирсен, на заминсен,
Муқаррар ҳамдами Раббуламинсен.
410 Ҳамма нарса ўзинг, ҳеч ҳам ўзингсен,
Не тўғри, эгри ул, ҳар дам ўзингсен.
Даме мушкин нафас қил айлаб ихлос,
Ки Арш бўлди дамингдин мажмари хос27.
Ўзинг шоҳу халифа жовидона,
Жаҳонда олти ўғлинг бор ягона.
Уларнинг ҳар бири соҳибқирондир,
Магар ўз санъати ичра жаҳондир.
Бири нафсдирки ул, ҳис-туйғу жойи,
Бири шайтонки, мавҳум майли, ройи.
415 Бириси ақл, излар маъқулотлар,
Бириси илм, тўплар маълумотлар.
Бири йўқлик, фано истар ҳамиша,
Бири тавҳид, Худо истар ҳамиша.
Бу олтовлонки йўлга юргусидир,
Ҳузури жовидоний кўргусидир…
Азалдин то абад сенсан халифа,
Ки лутфинг бирла олам пурлатифа28.
Қаро кийгил тўнингни мисли Одам,
Сафар қил ботинингга, ул-да олам.
420 Хизрдек йўлга туш, бўл марди майдон,
Ғуборинг топмасин шу чархи даврон.
Маконинг бўлсин ул Нуҳ кемаси, садр,
Замонинг ваззуҳо вал-лайлатул қадр29.
Сулаймондек чиқиб, тахтингга ўлтир,
Узукни айла бармоғингда ҳозир.
Жамолингни Юсуфдек жилвагар қил,
Чун Иброҳим ҳамма узвинг басар қил.
Довуддек янгратиб сен пардайи соз,
Исодек бўл муҳаббат бирла дамсоз.
425 Магарким ҳамдаминг Мусойи Имрон,
Симир жоми бақодин оби ҳайвон.
Ва Симурғ соясида жилва кўргуз,
Ва Идрис бағрида бир кимё туз.
Гар этсанг жаҳду ғайрат беадад сен,
Топарсен Мустафодин ҳам мадад сен.
Етишса дин аро бундоқ камолинг,
Такаллум айла, сўз бўлсин ҳалолинг.
Ҳақир
26
Басират – кўриш, донолик.
27
Мажмари хос – хушбўйлар таратувчи кўра.
28
Пурлатифа – бу ерда кўркам, гўзал маъносида.
29
Қуёш нурларига ва қадр кечасига қасам.