Ой ва сариқ чақа. Уильям Сомерсет Моэм

Читать онлайн.
Название Ой ва сариқ чақа
Автор произведения Уильям Сомерсет Моэм
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-893-3



Скачать книгу

кучли экан. Ўртага бироз сукунат тушгудай бўлса, ўринли луқма ташлар, натижада суҳбат яна жонланиб кетарди. Барваста бўйли, семиз эмас-у, аммо тўладан келган ўттиз етти ёшлардаги бу аёл унчалик гўзал эмасди, лекин кулча юзли хоним самимий боқадиган жигарранг кўзлари билан хушрўйгина кўринарди. Қоп-қора сочларини ҳафсала билан тараганди, пардоз-андозни ҳам меъёрида ишлатганди. Шу боисдан ҳам бошқа икки хонимга нисбатан содда ва табиийроқ кўринарди.

      Унинг ошхонаси ўша даврнинг нозик дидли одамлари талаби даражасида саранжом-саришта эди. Деворларга тахта қопланиб бўяб қўйилган, унга чиройли қора рамкалар ичига олинган расмлар осилган. Яшил эшик пардалари яшил гиламга тегай-тегай деб турибди. Гиламларда акси туширилган сершох дарахтлар орасида қуёнлар ўйнаб юришибди. Бу расмларда, шубҳасиз, Уильям Мориснинг таъсири сезилади. Ўша вақтларда Лондонда бундай камтар, чиройли, дид билан безатилган ошхоналардан беш юздан ортиқроғини учратиш мумкин эди.

      Мен меҳмондорчиликдан Уотерфорд билан бирга чиқдим. Ҳаво очиқлиги ва унинг янги шляпаси боғни сайр этишга рағбат уйғотди.

      – Вақтни жуда чиройли ўтказдик, – дедим мен.

      – Нонушта ҳақида қандай фикрдасиз? Мен унга агар уйингга ёзувчилар келишини истасанг, зиёфатни яхшилаб қил, – деб тайинлагандим.

      – Оқилона маслаҳат, – дедим мен. – Лекин хонимга ёзувчилар нима учун керак?

      Уотерфорд хоним елкасини қисди.

      – У ёзувчиларни «қизиқ одамлар» деб тушунади ва қатордан қолишни истамайди. У бечора жуда содда, бизнинг ҳаммамизни фавқулодда одамлар, деб фараз қилади. Унга бизни нонушта билан сийлаш ёқади, биз эса бундан ҳеч нарса йўқотмаймиз. Шунинг учун ҳам менинг унга муносабатим жуда илиқ.

      Босиб ўтилган йўлга қараб туриб шундай ўйлайманки, Стрикленд хоним машҳур одамларга яқинроқ бўлишни хоҳловчиларнинг энг беғарази экан. У ёшлигида пойтахтдан узоқроқда тинч ҳаёт кечирган. Пойтахт кутубхонасидан унга юбориб туриладиган китоблар фақат ўз романтикаси билангина эмас, Лондон романтикаси билан ҳам ўзига ром этганди. Унда мутолаага зўр иштиёқ бор эди (бу асарнинг ўзидан кўра ёзувчи билан, асарлардан кўра рассом билан қизиқувчиларда камроқ учрайдиган хусусият), у кундалик ҳаётда эриша олмайдиган хаёллар дунёсида яшарди. Ёзувчилар билан танишганда ўзини худди илгари фақат томошабинлар залидан кўриб юрган саҳнага чиқиб қолгандай ҳис этарди. Хоним уларни шу қадар идеаллаштирардики, ёзувчиларни ўз уйида зиёфат қилаётганда ёхуд уларникига борганида бошқача, қандайдир кўтаринки оламда яшаётгандай ҳис этарди. Ёзувчиларнинг ҳаёт тарзи уни ҳайрон қолдирарди, лекин ўз ҳаётини бир дақиқа бўлсин шу тарзда ўтказишни хаёлига ҳам келтирмасди. Уларнинг ахлоқлари, ноодатий кийинишлари, ғалати назариялари ўзига жалб этарди, лекин бу унинг эътиқодига заррача таъсир эта олмасди.

      – Айтинг-чи, жаноб Стрикленд деган одам борми ўзи? – қизиқиб сўрадим мен.

      – О, албатта, бор-да.