Жаллод аёл. Наби Джалолиддин

Читать онлайн.
Название Жаллод аёл
Автор произведения Наби Джалолиддин
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-885-8



Скачать книгу

ргандек эди…

      Муқаддима

      Асли бозорни ёмон кўраман – буям бир нуқсонимми, айбимми бўлса керак-да. Тошкент бозорларини-ку, қўяверасиз, одам дегани бодроқдай сочилган, минг тусда товланган башаралар ўта гавжум, бошим айланиб кетади. Аммо бир нарсасини яхши кўраман: мева-чевалар, сабзовоту ҳар турли емаклар шунақаям чиройли териб қўйиладики, узоқроқдан боқсангиз кўз қамашади. Ўзингизни гўё гулзорда юргандай ҳис этасиз. Қолган жиҳатлари энди…

      Бозор олахуржунини аёлимга топширганман, ҳар ҳолда қаламкаш деган номим бор, қолаверса, у тежамкорроқ-да. Мен бананнинг пулига ошқовоқ сотиб олишим тайин. Буёғи кисса-кармонда елу сабо мўлроқ, бор-йўғи, қаламкашман.

      Қаранг-да, ҳамма даврларда ижод аҳли камхарж яшаган. Шунақа дейишади-да, энди. Бундан фахрланиш керакми ёхуд ҳасрат тўкиш – билмайман. Бозорни кўпам хушлайвермайман, айтдим, мабодо йўлим тушса ҳам янги образ ва характерларни топиш, кашф этиш дардида кезаман. Сал жимжимадор туюлса ҳам бу рост гап. Баҳонада хотинпарварлигим тутиб, ул-бул харид қиламан. Бозор – марди майдон, ҳамма жунбишда бўлади. Жунбишдаги кишилар эса ёзувчи учун кони хазина: яхши ҳам, ёмон ҳам, шоҳу гадо ҳам, ҳалолу каззоб ҳам яққол кўзга ташланади, фақат илғаб, териб олсам бас.

      Рости, бананни ёқтирмайман ва асли унинг нималигини ҳам билмайман. Ейишга-ку еганман-а, ёлғон бўлмасин-да, хиёл ўзимизнинг қовуннинг таъми келади шекилли. Аммо бизда дастурхонларнинг кўрки, зийнати, ҳатто соҳибларининг обрўсидек ҳам туюлади. Чунки киройи идишлардаги мева-чеваларнинг устига шунақаям ўхшатиб, «иззат-икром» билан териб қўйишадики, беихтиёр унинг ўрнига ўтирволгинг келади (бу энди мендек ижодкорнинг гапи-да). Негадир унга ҳамма ҳам қўл узатавермайди: биров қимматлигини ўйлаб, зодагонроқлар эса «Шуниям мартаба қилиб қўйишганини-чи» дея, бошқаси қайсидир қизиқчининг «Бу маймунларнинг емиши-ку», деганини эслаб, мийиғида кулганча зимдан боқишади холос. Аслида ҳам у Африкадаги болачалардан ва маймунчалардан қолган нарса-да…

      Нега буларни эсладим, биласизми… Мундоқ қарасам… Йўқ, олдин ростини айтай, мен бодрингнинг арзон, лекин ҳам майдароқ, ҳам карсиллаганини қидириб юргандим. Эндигина ниятимга етганимда, ёнбошдаги корейс кампир эътиборимни тортди. Беихтиёр унинг ҳаракатларини кузата бошладим. У бошқаларга ўхшамасди: ўта хотиржам ва ҳатто совуққон эди. Сира шошилмасди, бу оламда ўзидан бошқа ҳеч ким йўқдек туюлар, балки бошқаларни кўришни истамас ва шунинг учун ҳам ўзини шундай тутармиди… Шуниси аниқки, бу феъли йиллар оша ихтиёрий шакллангани сезилади. Чап қўлида ичи лиқ тўла иккита халта. Унинг сал букчайган миқти елкаларини юкдан деб ўйлабман, кейин билсам, кексаликдан экан. Англашимча, озғин, калта қўллари тузуккина чайир эди. Сочи калта, одми, лекин оҳорли кийинган.

      У помидор-бодрингнинг, чамаси ҳамма нарсанинг энг сараси ва қимматини танларди. Учинчи халтани ҳам яримлатиб, ниҳоят, банан сотиб олди. Кампиршо шуни ермикин, дея ўйладим ўзимча ёки меҳмондорчилиги бўлса, обрў учунмикан (ахир кимлардир мақтангиси келса, «Дастурхонда банангача бор эди», дейишади-ку)?.. Бозори унди шекилли, халталарни кўтариб, майда қадамлар ила чиқиш сари юрди. Бир килодан помидор-бодринг олиб, қадамимни тезлатганча унга эргашдим. Осон етдим.

      – Холажон, келинг, юкингизни кўтаришворай, – дедим ўрисчалаб, қўл узатарканман.

      У бамайлихотир ўгирилди. Аввалига кўзлари кишини эсанкиратар даражада олайди, сўнг «наҳотки» дегандай ҳайрат акс этди-да, ниҳоят, юмшади.

      – Майли, – деди ва иккита халтасини менга тутқазди.

      Ёнма-ён кета бошладик.

      – Биласизми, йигитча, – у юзимга қарамасди. – Шу пайтгача мени ҳеч ким бундай чақирмаган.

      – Ёқдими ишқилиб? – дедим тилини топганимдан хурсанд бўлиб. – Баъзи рус аёлларга хола дейишса хафа бўлишади-да.

      – Мен рус эмасман. – Унинг табассум ёпинган қув нигоҳи аста-секин синчковлашиб, менга қаттиқ қадалди. Қараши бағоят совуқлашди. Юз тусида ўзидан итаргувчи ёқимсизлик бир лаҳза лип этди-да, оҳиста жилмайишга қоришди. – Сизнинг жентельменларча илтифотингиздан фойдаланиб, рухсатингиз билан, битта чекволаман. – У қўлидаги халтадан ихчам сумкачасини чиқариб, бир дона фильтрли тамаки олди-да, лабига қистирди.

      – Афсуски, гугуртим йўқ, – ҳазил қилган бўлдим ўзимча тараддудланиб.

      У гугурт чақиб, тамакисини тутатди.

      Бозорнинг чиқаверишига етдик.

      – Нима касб қиласиз, йигитча? – сўради тутун бурқситаркан, ёнбош боқиб.

      – Журналистман.

      У бир лаҳза таққа тўхтади-ю, яна қўзғалди.

      – Қизиқ, жуда қизиқ, – деди бошини силкитиб. – Мана, қаёқдан бу қадар маданият ва илтифот. Жудаям менбоп касбингиз бор экан. – Сўнг гўё чалғиди: – Энди, менинг марҳаматли ёш дўстим, такси тутинг. Манзилни айтаман.

      Ўзим истамаган ҳолда унга яқинлашар, нечукдир ғайриоддий кўйда кўнглини топишга уринардим ва бу менга ёқа бошлаганди. Эҳтимол ижодкорлигим тутиб, ундан янгилик, бирор андармонлик кутармидим.

      Кампиршо таксига ўтиргач, деди:

      – Менинг исмим Анжелина, яъни Анжелина хола. Жела ҳам дейишади. – Сўнг бағоят ёқимли жилмайди.