Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Читать онлайн.
Название Юрак - аланга: бадиалар
Автор произведения Иброҳим Ғафуров
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-988-6



Скачать книгу

Умарали синглисига ҳам меҳр, ҳам қизғаниш ҳисси билан термилди. Синглисининг ингичка нозик қошлари остидаги шаҳло кўзларида мунг кўриб, ич-ичидан дард чекди». Мана шундай оғир муҳтожликда яшаётган халқнинг ўртасида, қишнинг оёқларида шов-шув мишмишлар тарқалади. Биров ишонган, биров ишонмаган, биров ёқа ушлаган, биров Некалайнинг шарпасидан чўчиб, оғзидан астағфуриллони қўймаган… Ҳеч ким ҳуррият деса ишонолмаган. Бу пайтда чилладан эндигина чиққан эшонлар мўйи мубораклару муборак тишлар ҳақида лоф уриб, халқнинг онгига заҳар қўймоқда эдилар. Гўё ҳурриятнинг илк хабари келганда, камбағал бечоранинг заҳил юзларига бир умр тегмаган нур ёйилганини, бойуламоларнинг башараларида ваҳима ва саросима акс этганлигини Ойбек ўткир қалам билан чизади. Унинг тасвирида дошқозондай қайнабтошиб, яқин борганни куйдириб турган замон киши кўз ўнгида аёвсиз рост бўёқларда гавдаланди. Улуғ йўлда бораётган меҳнаткаш халқнинг катта карвони ичида Ойбек муҳаббатга тўлиқ қалб билан тасвирлаган мунис ва садоқатли киз Унсиной, кўнгли севгининг тошқинларига, гўзал орзуларга тўла Зумрад, халқнинг манглайи инқилоб офтобидан ёришаётганлигини кўриб ўзида йўқ шод Умарали ҳам бор. Булар Ойбек романида оғир йўллардан ўтиб, ёруғ турмуш умидида борадилар. Шу аснода инқилобнинг акс садоси Тошкентнинг тор, биқиқ кўчаларига етиб келади.

      Агар бугунги кун адабиётимиз ва айниқса, насримизнинг энг яхши намуналарига диққат билан қаралса, уларда мана шундай келажакка умид билан қараётган содда инсонлар образини яратишга рағбат ва майл жўш уриб турганлигини кўриш мумкин.

      Ҳаёт кўп қаҳрамонлар етиштириб беради ва адабиёти шу қаҳрамонлар изидан боради.

      Баъзи ақлли одамлар ўзларига ўзлари, нима учун биз тарихни севамиз? – деб савол беришади. Эҳтимол, биз тарихда боболаримизнинг нигоҳлари, қалблари, босган изларини севармиз. Биз тарихни қай замонда, қай тахлитда яшамайлик, у бизнинг ўтмишимиз бўлганлиги учун севамиз. Ўтмиш эса Расул Ҳамзатов айтгандай, халқнинг шаҳодатномаси ва паспортидир.

      Бугун адабий суҳбатларимиз доирасига Назир Сафаровнинг «Наврўз» романи, Ойбекнинг «Алишернинг ёшлиги» повести, Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Мирмуҳсиннинг «Меъмор», Миркарим Осимнинг «Жайҳун узра булутлар» сингари тарихимизнинг турли даврларини акс эттирган асарлари кириб келди. Булардан ташқари, истеъдодли адибимиз, китобхонга жозибадор реалистик асарлари билан севимли бўлиб қолган Пиримқул Қодиров тарихимизнинг энг мураккаб даврларидан бири ва Темурийлар инқирозининг сўнгги фожиали дамларини ўз ичига қамраб олган, айни замонда юксак иқтидорли олим, шоир Мирзо Бобур ҳаёти ва образини эпик планда кенг таҳлил, тадқиқ қилган асари устида жиддий иш олиб бормоқда. Ўйлаймизки, бу асар ҳам адабий жамоатчилик ва кенг ўқувчилар оммасининг юксак талабларига тўла жавоб берадиган ёрқин романлардан бири сифатида интизорлигимизга жавоб беради.

      Биз тарихимизни севамиз дедик. Лекин тарих, унинг қайси саҳифасини очиб кўрманг, даҳшатли фожиалар, драмалар билан тўлиқ,