Лўли. Амина Шенликўғли

Читать онлайн.
Название Лўли
Автор произведения Амина Шенликўғли
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-900-8



Скачать книгу

ва ғурур ила ичкарига бошлади. Баъзилар ҳожиликни манманлик белгиси сифатида кўрадилар. Аммо бундан бехабар икки бола бурчакда мунғайиб туришаркан, кекса аёл меҳмонларни кутиб олиш билан овора эди.

      – Қани, келинглар, марҳамат, Байтуллоҳни кўрган кўзларга сиз ҳам бир бор тикилиб, зиёфатимиздан баҳраманд бўлинг.

      Болалар ҳамон бир четда қимтиниб таклиф кутишарди. Аёл меҳмонларни ичкарига олгач, эшикни ёпди. Болалар бир-бирига термилиб қолишди. Серпил дугонасига қараб пичирлади:

      – Бу хотин бизни кўрмади. Кел, эшикнинг олдига бориб турамиз.

      Само ҳам шуни ўйлаб турганди.

      – Тўғри, бу ерда бизни кўрмади, шекилли.

      Дарҳол ўрниларидан туриб, ҳожи холанинг кўзи тушадиган жойга ўтишди. Бир соатча кутсалар ҳамки, уларга ҳеч ким эътибор бермади. Ҳаво совуқ, музлаб қолишганди.

      – Бирорта ҳовлига кирсак, – деди Серпил ва ўша заҳоти фикридан воз кечди. – Йўқ, нима деймиз? Бизга овқат беринг, оч қолдик, деймизми? Бўлмайди, онам эшитиб қолса, хафа бўлади.

      Шу пайт эшик очилиб, яна ҳожи хола кўринди. Кимдир келдимикин, деб ўнг-сўлига қаради. Бирдан иккита болага кўзи тушди. Қизларни бошдан-оёқ кўздан кечиргач, Серпилга юзланди. Серпилнинг қалби ҳаяжонли тепа бошлади: «Ҳозир бизни ичкарига таклиф қилади!»

      Аёл бир зум Серпилга тикилиб турди-да, афтини буриштириб бақира кетди:

      – Йўқолинглар! Ифлос лўливаччалар! Сизга берадиган овқатим йўқ… Нимага мушукка ўхшаб пойлаб ўтирибсанлар?

      Серпил уятдан ер ёрилмадию, ерга кириб кетмади. Аёл жаҳл билан эшикни ёпди. Болалар аёлнинг бундай хато ҳаракатлари боисини тушунадиган ёшда эмасдилар. Само ҳам, Серпил ҳам юзларига ёпилган эшикка ҳиссиз термилиб қолишди.

      Бир соат илгари уларга Жаннат эшигидек кўринган дарвоза энди худди Қутб музликларидек совуқ туйиларди. Гўё барча совуқлик ва чиркинлик шу эшикка келиб ёпишганди. Само бир муддат қотиб турди. Кейин дугонасига ўгирилди:

      – Биз лўливаччамизми, Серпил? Бу хотин нимага бунақа деди?

      Серпилнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлганди. Йиғлагудек бўлиб, жавоб берди:

      – Ўзи лўли, биз лўлимасмиз. Биз гаччолармиз. Ярамас хотин экан. Лўли хотиннинг ўзгинаси.

      Гаччо ёки гажи деб лўлилар лўли бўлмаганларни айтишади. Само бор овози билан йиғлаганча, уйи томон югурди:

      – Мен лўли эмасман, мен лўли эмасман!

      Одамлар бу боланинг ортидан ҳайрат билан тикилиб қолишди.

      Самонинг кўзига энди ҳеч нарса кўринмасди. Қалбида, миясида зилзилалар қўпганди. У тинимсиз югурар, телбаларча қичқирарди. Серпил ҳам унга етолмасди. Самонинг дунёси остин-устин бўлиб кетганди. Бир гал ўқитувчиси унга «лўлилик қилаверма», деганди. Ҳозир ҳожи холанинг таҳқиромуз сўзлари уни телбага айлантирганди.

      У онасидан лўлилар кимлигини сўраши керак. Само югура-югура, Фойтункўчадаги ёғочдан қурилган кулбаларига етиб келган, Серпил ҳам унинг ортидан ҳаллослаб келарди. Серпил ҳам онасидан лўли сўзининг маъносини сўрамоқчи эди. Онасининг авзойи бузуқлигини кўриб, бу ҳақда оғиз очмади. Онаси ҳам қизининг юзига қарамагани учун унинг қалбидаги ғалаёнларни англамади.

      Бечора аёл чарчоқ кучлилигидан болаларининг юзидаги кадарни пайқашга