Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Читать онлайн.
Название Изхор
Автор произведения Xurshid Do`stmuhammad
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-20-794-3



Скачать книгу

мумкин. Туз солинмаган ҳар қандай тансиқ таом ҳам бемаза бўлади.

      «Ҳамма андишали бўлиши шарт!» дея фармони олий эълон қилиш ҳуқуқим йўқ. Ниятим ҳам йўқ. Истагим бор, холос. Қолаверса, андиша бир буюм эмаски, уни бировга ҳадя этсанг, улашсанг.

      Андишали бўлишни ўргатишнинг иложи йўқ.

      Оддий инсоний муносабатлар ҳаддан ташқари мураккаб. Ҳамманинг фикр-ёди ўзи мўлжаллаган юмуш билан банд. Суриштириб келсангиз, ҳар бир илиқ муомала остида жиндек бўлса-да, тама бор. Манфаат бор. Холис, беминнат, бетама меҳр-оқибат оз, жуда оз. Бундай муносабат учун фурсати йўқ одамларнинг. Бироқ андишани унутишга ҳаққимиз йўқ. Андиша одамлараро муносабатни равонлаштириб турадиган бамисоли машина мойи. Кишиларнинг асабини, саломатлигини, иноқлигини, қолаверса, инсоний гўзаллиги – латофатини сақлаб турувчи бир посбон!

      Биз принципни, талабчанликни аксарият инсоннинг шахсини оёқости қилиб ташлаш деб тушунамиз. Дуч келган одамнинг шахсиятини дуч келган жойда оёғимиз остига олиб тепкилаймиз. Бунга ҳеч ким ҳақли эмас. Ҳатто жуда яхши одам ҳам жуда ёмон кишини бундай ҳақоратлашга ҳақи йўқ. Соф ўзбекона андиша «таркиби»да қатъийят ҳам, принципиаллик ҳам бор.

      «Соф ўзбекона» деганда нимани назарда тутмоқдаман?

      Рус адабиётини, хусусан, ўзим кўнглимга яқин тутган Фёдор Достоевский асарлари қаҳрамонлари муносабатида биз тушунган маънодаги андиша учрамайди. Иван Тургеневнинг «Оталар ва болалар» романида ҳам йўқ. Чет эл адабиётига мансуб асарларда ҳам деярли учрамайди бу сингари нозик туйғулар. Бўлса ҳам менинг кўзим тушмаган. «Ўзбекча – русча» луғатни варақлайлик. «Андиша» сўзининг таржимаси сифатида «опасение, боязнь» деган сўзлар келтирилган. Мутлақо нотўғри. «Благоразумно, обдуманно, осмотрительно» деган мазмунлар ҳам келтирилган. Булар бизнинг талқинимиздаги андишага яқин маънони англатаётгандек, аммо-лекин уларда соф ўзбекона андишанинг бутун бойлиги, зарофати йўқ. Рус тилидай бой тилда бизнинг «андиша»нинг муқобил таржимаси йўқ. Демак, бундай туйғунинг ўзи йўқ бу халқ вакилларининг табиатида. Унинг қандайдир кўринишлари бўлса бордир, холос.

      Машҳур Талейраннинг (1754 – 1838) гапи бор: «Виждон, виждонли кишилар билан муомаладаги одамларга жуда катта фойда келтиради». Бор гап. Ҳаётда учрайди бундай ҳолатлар. Бировнинг андишалилигидан фойдаланиб қолишга уринадиганлар учрайди. Масалан, андиша қилиб «йўқ» дея олмагани учун, бировнинг раъйини қайтаролмагани учун атайин уни қийин, мушкул аҳволга солиб қўядилар. Бу, энди, кечирасизу, разиллик, аблаҳлик!

      Ким нима деса десин, андишали одамнинг ҳаёти гўзалроқ, бойроқ, мазмунлироқдир.

(26 май 1989. Республика радиоси орқали эшиттирилган суҳбатдан)

      ЧИН ВАТАН САРҲАДЛАРИ

Нималарга қодирсан, ўзбек?

      Дунёда озодликни истамайдиган халқ йўқ. Ҳаётнинг фалсафаси шу қадар ғаройибки, ҳатто озодлик нашидасини сураётган дунё халқлари ҳам янада озодроқ, янада мустақилроқ яшашни орзу қиладилар. Биз Ўзбекистон озодлик сари одим ташлаган тарихий даврнинг шоҳиди