Ортда қолган йўл. Санобар Нишонова

Читать онлайн.
Название Ортда қолган йўл
Автор произведения Санобар Нишонова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-26-489-2



Скачать книгу

– деди ниҳоят Холида опа бошини кўтариб, – лекин Моҳи ёлғиз қийналмасмикан? Саодатни ҳам олиб кетинглар, унга йўлдош бўлади.

      Суҳбат давомида чурқ этмай ўтирган Моҳира бошини кўтариб, ғамгин нигоҳини онага тикди. “Мунисгинам, кўнглимдагини қаердан билиб олдингиз-а?” дерди миннатдорчилик билан онага унсиз боқаркан.

      Кечгача кулча-тўшак тайёрланди. Эртасига уларни кузатиб қўйишди. Саодатнинг юзидан ўпиб Моҳирага топшираркан, Холида опанинг юраги “шиғ” этиб кетди. Гўё юрагининг бир парчаси узилгандай бўлди.

      Эрта келган андуҳлар

      Қиш эртаси. Лайлак қор эринмай еру кўкни оққа буркамоқда. Совуқ хонада Саодату, бешикда бўзлаётган гўдакдан бошқа ҳеч ким йўқ. У бир қўли билан бешикни тебратиб, ўзи билганича алла айтар, уйқуга тўймаган кўзлари эса дераза орқали ташқарига, оппоқ қорга бурканган бўғотларга ғамгин тикилган.

      Алла укам алла-ё,

      Меҳрибоним алла-ё,

      Ойисини соғинган

      Қўзичоғим алла-ё.

      Шу пайт гўдак чинқириб йиғлади. Саодат шишага сут қуйиб келиб, сўрғични укасининг оғзига тутди. Лекин у сўрғични олмади. Бошини чайқаб, яна қаттиқроқ йиғлай бошлади. Тебратди, юпанмади. Гўдакни бешикдан ечиб оларкан, Саодатнинг ўзи ҳам қўшилиб йиғлай бошлади. У ҳар қанча уринмасин, укасини юпатолмас, нима қиларини билмай хуноб эди.

      Мана уч ой бўлибдики, бу икки гўдак шу азобда. Моҳира тифга йўлиқиб, касалхонага тушди. Уч ойлик ўғилча етти ёшли синглисига қолди. Кундузлари икки бола курашиб кун ўтказар, кечаси эса Турғунбой қарашган бўлар, лекин жонини койитмасди. Саодатга уйқу зўрлик қилганда шўрлик гўдак йиғлаб-йиғлаб, чарчаб ухлаб қоларди. Уч кундан бери бола иситмада куймоқда. Ҳар куни бир хабар оладиган қўшни хотин ҳам кечки навбатчиликка кетганча ҳали қайтгани йўқ. Турғунбой эса бемалол ишхонасига кетган. Шу куни Саодат кунни ярим қилди. Ниҳоят, чидамаганидан опасидан кўрганларини қилмоқчи бўлди: боланинг орқа бошини силамоқчи бўлиб, кўйлагини кўтарган эди, баданига қип қизил доначалар тошганини кўрди.

      Ҳайрон бўлиб турганда эшик “ғиқ”, этиб очилиб, бир нотаниш хотин кирди.

      – Ўтирибсанми? Уканг мунча йиғлаяпти? Овозини ўчирсанг-чи, – деди ичкариги хонага кирар-кирмас.

      Сўнг Саодатга буюрди:

      – Ёғ-поғ, гуручу гўштларни келтир, овқат қиламан. Поччанг буюрди.

      Саодат иккиланиб қолди. Эрталаб ишга кетишда поччаси “Бирор киши ёғ-ун ёки бошқа бирор нарса сўраб кирса, бермагин!” деб тайинлаган эди. Энди нима қилади?

      – Сиз кимсиз? Поччам ҳеч кимга ҳеч нарса бермагин деган эдилар.

      – Қўрқма, мен шу ерда бўламан, – деди хотин. – Поччангнинг ўзи буюрган. Опангга овқат пишириб борамиз, – деди-ю Саодатнинг туришини ҳам кутиб ўтирмай, ўзи ошхонага кетди. Бирпасда жазжуз этиб ёқимли масаллиқнинг хушбўй ҳиди кўп кунлардан бери ёлчиб овқат емаган Саодатнинг сўлакайини оқизди. Овқат тайёр бўлай деганда яна иккита хотину бир эркак билан поччаси ҳам кириб келди. Ҳаммаси меҳмонхонага кириб кетиб, эшикни маҳкам беркитиб олишди. Биринчи келган хотин уч-тўрт дона картошка солинган ликобни