Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Читать онлайн.
Название Грузия муваффақиятга қандай эришди
Автор произведения Лариса Буракова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-186-3



Скачать книгу

ўйлаб чиқарган аблаҳни бир кўрсам эди!” деди у ғазаби қайнаган ҳолда. Ўша аблаҳ ўзим эканлигимни ошкор қилмадим.

      Айни дамда буларнинг ҳаммасини ортга ўзгартиряпмиз. Биринчи уч йиллик муддат ўтганидан кейинги ёш чегарасини олиб ташладик.

      Ўйлашимча, бу ислоҳот муваффақиятсизликка учради. Аслида ёшни чегаралаш эмас, шунчаки совет даврида қўлга киритилган профессорликни тан олмасликнинг ўзи тўғри бўларди. Илгари ҳамма нарса – илмий даража ҳам, диссертация ҳам сотиб олинганини ҳаммамиз билсак-да (шу сабабли ҳам на Бендукидзе, на Ломая, на менда номзодлик даражаси бор), фан номзоди даражасини докторлик даражасига тенг бўлади, деб эълон қилиб юбордик. Шунга қарамай, “Олий таълим ҳақида”ги қонунда докторлик даражасига эга бўлмаган инсон профессор бўла олмаслигини белгилаб қўйдик. Бу ҳеч қандай яхшилик келтирмади”.

      2005 йил мартидан атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш вазирининг биринчи ўринбосари, 2007 йилдан 2008 йилгача эса шу соҳа вазири бўлган Давид Чантладзе шундай ҳикоя қилади:

      Бошланишига департамент раҳбарларидан бир варақ қоғозга ўз вазифалари мазмунини тавсифлаб беришларини сўрадик. Фақатгина бир варақ кўринишида тавсифлашлари керак эди, акс ҳолда, кўп ёзишни ёқтиришлари сабабли ҳеч нарсани тушуниб бўлмасди. Агарда бир варақдан ортиқ ёзсалар, қараб ҳам чиқмаслигимизни айтдик. Шундан кейин, масалан, баъзи департаментлар аслида мавжуд эмаслиги ойдинлашди. Албатта, ишдан бўшатиш осон иш эмас, лекин бошқача йўл тутиб бўлмасди – агарда касалига қўшиб қўйилса, соғлом тизим ҳам ҳалок бўлиши мумкин.

      Лили Бегиашвили ўз тажрибаси билан ўртоқлашади: судлашиш жараёнида муаммолар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида, барча ишдан бўшатиш ва ишга қабул қилиш жараёнлари видеокамерага ёзиб олинди. “Бу ўзини тўлиқ оқлади. Тасвирга олинаётганини ҳамма тушуниб етгани учун ҳам, ҳеч ким суд учун бирор важ-карсон ўйлаб топа олмади. Уч мингта иштирокчидан фақатгина бир нафари судга мурожаат қилди, лекин биз судда барибир ғолиб чиқдик”.

      Натижада вазирликлар сони ўн саккизтадан ўн учтага камайди. Ўн саккизта давлат департаменти вазирликларга бўйсунадиган муассасаларга ўзгартирилди, шунингдек, бўйсунадиган агентликлар ва муассасалар сони эллик иккитадан ўттиз тўрттагача, вазирлик ва бошқармалар ходимлари сони эса деярли икки бараварга камайди.

      “Шубҳасиз, яхши фаолият юритадиган жамиятда бу каби қисқартиришларни амалга ошириш мумкин эмас. Бу нуқтаи назардан олиб қараганда, радикал ўзгаришларга қўл уришимиз инқирознинг чуқурлигини ҳис қилишга ҳам асосланган эди”, – дея бу воқеаларга изоҳ беради Бендукидзе.

      2005 йил январида давлат хизматида меҳнатга ҳақ тўлашни ислоҳ қилиш бошланди. Маошнинг максимал қиймати – вазир ойлиги 1800 доллар ва минимал қиймат 70 доллар бўлиши белгилаб қўйилди. Шунингдек, бу икки чегаравий қийматлар орасида қатъий ўрнатилган изчилликнинг ўзи йўқ: ҳар бир вазир ўз соҳасида ўзи истаган миқдордаги маошни белгилай олади. Яроқсиз ягона