Название | Диққат: Чалғитувчи дунёда муваффақият сирлари |
---|---|
Автор произведения | Кэл Ньюпорт |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-167-2 |
Теранликка бўлган иштиёқим касбимга тааллуқли бўлмаган масалаларда ҳам қўл келди. Кўпинча ишдан уйга қайтган пайтимдан тонггача, яъни янги иш куним бошлангунгача, компьютерга яқинлашмайман (истисно сифатида болалар ухлагач, юритадиган блогимни айтишим жоиз). Электрон почтага бирровга кириб чиқиш ёки ижтимоий тармоқларда тез-тез сайр қилишдан тийилиб, улардан тамоман алоқани узишим кечқурун рафиқам ва икки ўғлим билан вақт ўтказишимга ва уларга китоблар ўқиб беришимга имкон яратди. Мухтасар қилиб айтганда, ҳаётимда чалғишлар камлиги инсонлар умрини тобора емириб бораётган асабий ақлий энергия тубидаги “шовқин”дан халос этади. Зерикиб қолишдан ҳеч ҳам ташвишланмайман, бу ҳам ажойиб кўникма бўлиши мумкин, айниқса, эринчоқ ёз тунларида радиода узатилаётган Миллий жамоа ўйинини тинглаб ўтириш.
Ушбу китобни менинг теранликка нисбатан иштиёқим ва бу йўлда бирор иш қилишимга ёрдам берган стратегияларни ёритиш ва тушунтириб беришга уриниш деб аташ мумкин. Ўйларимни сўзга кўчирдим, токи ҳаётингизни теран иш доирасида қайта қуришингизда мен кўрсатган йўл-йўриқларим ёрдам берсин, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Фикрларимни қоғозга тушириш ва тиниқлаштиришдан тағин бир мақсадим – ўз шахсий тажрибамни янада мукаммаллаштиришдир. Теран иш гипотезасини англашим муваффақиятга эришишимга ёрдам берди, бироқ ўзимнинг яширин имкониятларимни тўлиқ юзага чиқардим, деб ўйламайман. Кейинги боблардаги ғоя ва қоидалар билан ошно бўлиб, охироқибат ғалаба қозонаётган пайтингиз, ишонч билан айта оламанки, мен ҳам ишлаётган бўламан – юзакиликларга барҳам бераётган ва бор кучимни теранроқ ишлашга қаратаётган бўламан. (Ушбу китобнинг якунида қандай қилиб илдамлаётганимни билиб оласиз.)
Карл Юнг психиатрия соҳасида инқилоб қилмоқчи бўлиб, ўрмонда бошпана қурди. Унинг Боллинген минораси пухта мулоҳаза қилишни ривожлантириш, унинг ёрдамида дунёни ўзгартирган ажойиб ижод маҳсули яратилган масканга айланди. Кейинги саҳифаларда сизни ўз шахсий Боллинген минораларимизни қуришга, чалғитувчи дунёда чин қиймат яратиш маҳоратига ишлов беришга, ўтган даврдаги энг самарали ва аҳамиятли шахсларнинг “Теран ҳаёт – яхши ҳаёт” деган ҳақиқатини англашга чорлайман.
ҒОЯ
Биринчи боб
ТЕРАН МЕҲНАТ ҚАДРЛИ
2012 йилги сайлов яқинлашаётганди. Миллат тақдири учун муҳим бир паллада кузатиладиган одатий ҳолат сифатида “Nеw York Times” веб‐сайтига кирувчилар сони ортди. Аммо бу сафар нимадир бошқача эди. Кирувчиларнинг номутаносиб даражада катта қисми, баъзи қайдларда 70 фоизи, ундаги ягона манзилга кираётганди. Бу на бош саҳифадаги долзарб янгилик, на Пулицер мукофотини ютган колумнистлар мақоласи сабабли эди, аксинча, бу бейсбол статистикаларидан зерикиб,