Тўртинчи саноат инқилоби. Клаус Шваб

Читать онлайн.
Название Тўртинчи саноат инқилоби
Автор произведения Клаус Шваб
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-217-4



Скачать книгу

ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир қилади.

      Бир қарашда истеъмолчилар энг кўп манфаат кўраётгандек туюлади. Тўртинчи саноат инқилоби янги маҳсулот ва хизматлар пайдо бўлишига сабаб бўлдики, улар бизга деярли ҳеч қандай харажатларсиз истеъмолчи сифатида самарадорлигимизни оширишга имкон беради. Такси чақириш, самолётга чипта олиш, маҳсулот сотиб олиш, тўлов қилиш, мусиқа эшитиш ёки фильм томоша қилиш – буларнинг барчасини эндиликда масофадан бажариш мумкин. Маҳсулот ва хизмат истеъмол қилувчилар учун технологиянинг ижобий таъсири ҳар қандай шубҳадан холи. Интернет, смартфонлар ва минглаб иловалар ҳаётимизни осонроқ ва умуман олганда маҳсулдорроқ қилмоқда. Китоб ўқиш, интернетга кириш ва алоқа учун ишлатиладиган планшет сингари оддий қурилма ҳам бундан 30 йил аввалги 5 000 та шахсий компьютернинг ҳисоблаш қувватига эга. Шу билан бир қаторда, маълумот сақлаш учун кетадиган харажатлар нолга тенглашиб бормоқда (ҳозирда 1 Гб маълумотни сақлаш йилига ўртача 0.03 долларга тушса, бундан 20 йил аввал худди шундай маълумот учун 10 000 доллар зарур бўлган).

      Тўртинчи саноат инқилоби келтириб чиқарган муаммолар асосан масаланинг таъминот томони, яъни иш ва ишлаб чиқариш соҳасида учрайди. Сўнгги бир неча йил ичида ривожланган давлат ларнинг катта қисмида, шунингдек, Хитой каби тез ривожланаётган мамлакатларда ЯИМ (ялпи ички маҳсулот)даги ишчилар улуши кескин камайгани кузатилди. Камайишнинг ярми инновация жараёни туфайли инвестицион маҳсулотларнинг нисбий нархи пасайиши билан боғлиқ5 (натижада компаниялар ишчи кучини сармоя билан алмаштиришга мажбур бўлмоқда).

      Натижада, тўртинчи саноат инқилобидан энг кўп манфаат кўраётганлар интеллектуал ёки реал сармоя эгалари – инноваторлар, инвесторлар ва акциядорлардир. Бу эса ўз меҳнатига таянадиган ҳамда сармояга эга кишилар бойлиги ўртасидаги фарқнинг катталашувига сабаб бўлмоқда. Юзага келган ҳолат жуда кўплаб ишчиларнинг ўз касбларидан кўнгли қолишига, топаётган реал даромадлари умрлари давомида ўсиши ва фарзандларининг улардан яхшироқ яшашига шубҳа билан қарашига сабаб бўлмоқда.

      Тенгсизликнинг кучайиши ва адолатсизлик ҳақидаги хавотирлар шунчалик катта муаммоларга сабаб бўлиши мумкинки, учинчи бобнинг алоҳида бир қисмини шу мавзу учун ажратганман. “Платформа эффекти” деб аталадиган ҳолат ҳам бойлик ва манфаатлар кам сонли одамлар гуруҳида тўпланиб боришини кучайтирмоқда. Бунда рақамли тизимга асосланган ташкилотлар хилма-хил маҳсулот ва хизматларнинг сотувчи ҳамда харидорларини бирбири билан боғлайдиган тармоқлар қурмоқдалар, бу орқали кўлам ортгани сари даромад ҳам ортиб бормоқда.

      “Платформа эффекти” ўз соҳаларида устунлик қилувчи оз сонли, аммо жуда қудратли платформаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Кўпчилик, айниқса, истеъмолчилар бундан манфаатдор: юқори сифат, қулайроқ хизмат ва арзонроқ нарх. Аммо ижтимоий муаммолар ҳам кам эмас. Бойлик ва қудрат оз сонли одамлар қўлида тўпланиб қолишининг



<p>5</p>

Карл Бенедикт Фрей ва Майкл Осборн, “Citi Research” ҳомийлигида, “Technology at Work – The Future of Innovation and Employment”, Оксфорд Мартин мактаби ва Сити, 2015 йил, февраль. https://ir.citi.com/ jowGiIw%2FoLrkDA%2BldI1U%2FYUEpWP9ifowg%2F4HmeO9kYfZiN3SeZwWEvPez7gYEZXmxsFM7eq1gc0%3D