Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз

Читать онлайн.
Название Элжернонга аталган гуллар
Автор произведения Дэниел Киз
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-193-1



Скачать книгу

билмиман чунки уч кундан бери кўз билан бошимда кўпкина боғичлар бор ва бугунгача ҳисобот йозаолмадим. Менга қараяткан арвақ хамшира йозувларимга қараб ҲИСОБОТ сўзини нотўғри ёзтяканими айтти ва қанде тўғри ёзилишини кўрсатип берди. Бугун кўзимдеги боғларди олипташлашти шунга бугун ҳисобот йозолдим. Лекин бошимда халиям боғичлар турипти.

      Улар келип мен аперасияга боришим кереклигини айтшканда раса қўрқпкеттим. Ўзимни каравотимдан туриб ғилдирайли каравотка ётишими айтишди ва мени хонадан каридор бўйлаб «аперасия хонаси» деган хона-га ғилдратиб опкелишти. Хонага кирганмда раса хайратландим хона раса катта эди уни деворлари зангори ранга бўялган хонада кўпкина духтрлар ўтирарди. Улар аперасияни кузатишадикан. Аперасия сиркка ўхшеди деб хич ўйламагандим.

      Тиливизрларда кўрсатадигондей бутунле оппоқ кийимда бетига боғич тутвоган оққўлқоплар тақвоган битта киши келип Чарли тинчлан хаяжонланма хамаси яхши бўлади бу мен духтр Штраусман деди. Мен салом духтр мен қўрқяппан дедим. У қўрқма Чарли хозир ухлап қоласан деди. Мен айнан шундан қўрқятканими айттим. У бошимдан силап қўйди ва кейин оқ халатли икки киши келип қимрлолмаслигим учун қўлларим ва ойоқларими боғлап қўйишти ва мен бундан раса қўрқип кеттим ва йиғлагм кепкетти лекин йиғлолмадим чунки улар бетимга қандедур резинали ғалати хидли нарса кийдирип қўйишти у нафас огани керек экан. Тинмай духтр Штраус нма қилятканини ва нма қилмоқчлигини хонадегиларга айтишини эшитип ётардим. Лекин мен уни гапларини биттасиниям чунмадим балки кейинро ақилли бўлип кетканимда чунарман. Мен жуда чарчагандим ва ўша захотти ухлап қолдим.

      Уйғонганимда мен яна ўзимни каравотимда йотардим ва хамаёқ қоронғи эди. Хичнмани кўрмастим лекин одамлар гаплашятканини эшитардим. Бу хамшира билан Барт эди мен уларга нмалар бўляпти чирақти ёқинглар қачон аперасия бошланади дедим. У икаласи кулип юборди ва Барт Чарли аперасия алақачон тугади деди. Хона қоронғи чунки кўзингда боғич бор деди.

      Зўр бўпти. Мен ухлаятканимда хамаси тугапти.

      Барт харкуни мени тана хароратими ўлчашка ва мен хақимда яна бошқа нарсалр ёзволишка келади. У бу қандедур илмий услуб эканлигни айтти. Хамаёқни йозволиш керекакан кейинчали ўлчаш учун керек буладикан. Мени хақимда ўлчашкамас бошка ақилли қилинган омиларди ўлчашка.

      Шунга мен бу ҳисоботларди йозишм керек. Барт ҳисоботлар икспириментти бир қисми эканлигини айтти улар ҳисоботларни расимга олип мени миямдп нма бўлятканини расимларга қарап ўрганишаркан. Милийон матта ҳисоботларими ўқисам хам миямда нма бўлятканини билолмаяппан улар қанде расимга қарап билволаркин чунмаяппан.

      Нмаям дерди бу фан ва мен хам бошқаларга ўхшап ақилли бўлишка уринип кўраман. Кейин одамлар мен билан гаплашкиси келади ва мен хам Жо Карп ва Фрэнк ва Жимпи билан бирга ўтирип улар хархил мухум нарсаларди мухокама қилишса мухокама қиламан. Ишталигимизда улар худо хақида йоки призидент ишлатяткан пуллар ҳақида йоки респбликачилар ва