МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Читать онлайн.
Название МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари
Автор произведения Джеймс А. Робинсон
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-23-189-4



Скачать книгу

енгишнинг энг яхши йўли етакчини қўлга олишга асосланган. Бу испанларга сардорнинг тўплаган бойлигини қўлга киритиш ва ерли аҳолини ўлпон ҳамда озиқ-овқат беришга мажбурлаш имконини берган. Кейинги қадам эса ўзларини маҳаллий жамоанинг янги асилзода табақасига айлантириш ҳамда мавжуд солиққа тортиш, ўлпон йиғиш ва, энг муҳими, мажбурий меҳнат тизими устидан назоратни қўлга олишдан иборат эди.

      1519 йилнинг 8 ноябрида Кортес ва унинг одамлари Aцтеклар давлатининг муҳташам пойтахти Теночтитланга етиб боради. Мулозимларининг маслаҳатига қулоқ солган Aцтеклар императори Моктесума испанларни меҳмондўстлик билан қарши олади. Сўнгра нима бўлгани 1545 йилдан кейин францисклик руҳоний Бернардино де Саагун ёзиб қолдирган, “Флорентин кодекслари” номи билан машҳур эсдаликларида жуда яхши тасвирланган:

      Шунда улар (испанлар) Моктезумани қўлга олишди… кейин барча қуроллардан ўқ узилди… Қўрқув устун келди. Даҳшатдан гўё ҳамманинг юраги ёрилгандай эди. Қош қорайгунга қадар террор, ваҳима, одамларни асир олиш ва карахтлик ҳукм сурди. Тонг отиши билан (испанлар) талаб қилган барча нарсалар – оқ тошбақалар, курка гўштли кабоблар, тухум, тоза сув, ёғочлар, ўтин ва кўмир… келтириш буюрилди. Бунга Моктесуманинг ўзи буйруқ берди.

      Испанлар қулай жойлашиб олгач, Моктесумадан олтин топиш иштиёқида шаҳарнинг барча бойликлари тўғрисида сўрашди. Моктесума испанларни ўзига эргаштириб йўл бошлади. Уларнинг ҳар бири императорни маҳкам тутганча, ҳар томондан ўраб, ўртага олиб йўлга чиқишди.

      Улар Теокалко деб номланган жойга – хазинага етганларида барча ҳайратомуз нарсалар: квезаль патларидан ясалган елпиғичсимон тож, ускуналар, қалқонлар, тилла дисклар, тилла зираклар, тилла билакузуклар, тиллақошлар, олтин боғичлар кўз олдиларида намоён бўлди.

      Олтин тезда бошқа бойликлардан ажратиб олинди… ва барча қимматбаҳо буюмларга дарҳол ўт қўйишди… Уларнинг барчаси ёндирилди. Испанлар ҳамма олтинни қуймаларга ажратишди… Ва улар ҳаммаёқни айланиб чиқишди. Кўзларига яхшироқ кўринган ҳамма нарсани, ҳамма-ҳаммасини олишди.

      Кейин улар Моктесуманинг шахсий хазинасига бордилар… Тотокалко деган жойда эди… улар Моктесуманинг барча қимматбаҳо шахсий бойликларини – шокилали маржон шодалари, боғламлари квезаль патлардан тайёрланган билакузуклар, тилла боғичлар ва ҳукмдорлик белгиси бўлган феруза тошли тожни қўлга киритишди. Ҳаммасини олиб кетишди.

      Aцтеклар давлатини ҳарбий истило қилиш 1521 йилда ниҳоясига етди. Янги Испания вилоятининг губернаторига айланган Кортес ҳудуднинг энг қимматли бойлиги – маҳаллий аҳолини “энкомиенда”4 тизими ёрдамида бўлиб олишни бошлади. Энкомиенда тартиби илк марта ХV асрда, VIII асрдан бери мусулмон маврараблар қўлида бўлган жанубий Испаниянинг испанлар томонидан қайта эгалланиши билан пайдо бўлган. “Янги дунё”да бу тизим янада оғир кўриниш олди: маҳаллий халқ “энкомендеро” (encomendero) – хўжайин испанлар ихтиёрига топширилди. Ерли аҳоли энкомендеролар



<p>4</p>

Испанча “encomienda” – топшириш, тақдим қилиш.