ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА. НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ

Читать онлайн.
Название ОДАМИЙЛИК СЎҚМОҚЛАРИДА
Автор произведения НЕЪМАТУЛЛО ТУРСУНОВ
Жанр Мифы. Легенды. Эпос
Серия
Издательство Мифы. Легенды. Эпос
Год выпуска 2020
isbn



Скачать книгу

яшаб ўйнаб утган болалар.

      Набиралар порахур гадо бўлгайлар.

      ***

      Тўғри инсонни кам учратамиз ҳаётимизда,

      Тўғри усган дарахт ҳам кам бизни дунёда.

      ***

      Давр келса бир чивиннинг бошига,

      Семург қуш ҳам таъзим қилар қошига.

      Мажбур чидаб бу тақдирнинг тошига,

      Маймун йиғлар бу ҳаётнинг ҳолига.

      ***

      Қонхур чивин келса бир мамлакат бошига,

      Ўлаксахўр парвонадир чивиннинг атрофига.

      Адолат, виждон, ақл, ор номус йўқлигига,

      Тангри хам ожиздир жонзотлар мушкулига.

      ***

      Бири келди, ҳаёт чиройига гўзаллик қўшди,

      Бири келди, кўп нарсаларни яратиб кетди,

      Бири қаллоб бўлди, инсонга зиёни тегди,

      Бири томошабин бўлди-ю оламдан ўтди,

      Нега келганини дунёга тушунмай кетди.

      ***

      Сочимга оқ тушганини билмай қолибман,

      Юзимдаги ажинларни курмай қолибман,

      Ҳаётимни утганини сезмай қолибман,

      Ёнимдаги ғанимни дўст деб билибман.

      ***

      Мен бой эмасман деб коинмагин сен,

      Ўксинма деб, – Мансабга эга эмасмен.

      Гар ҳалол пуқма еб, тоза бўлсанг сен,

      Икки дунё аро улардин юқорида сен.

      ***

      Бир кун оллоҳга ибодат қилиб,

      Олти кун гуноҳда яшаб утасан,

      Иблисларни шунда кулдириб,

      Бил Тангрининг ғазабида сан.

      ***

      Менга яратмадингиз,-дема ота онанга,

      Улар борини бергадир фарзандларига.

      Жонини ҳам тайёр улар сенга беришга,

      Бил сен улардан абадий қарздорликда.

      ***

      Сурамаслар у дунёда сени бойлигинг,

      Ахамиятсиз ҳамда бўлган мансабинг,

      Эътиборда ҳаётингда сен тозалигинг,

      Ҳамда саналар қилган эзгу ишларинг.

      ***

      Табассум ҳал қилади муаммоларни,

      Сукут сақлаш олади унинг олдини.

      Одат қил доим юмшоқ сўзликнгни,

      Гапирганда унутма сен доноликни.

      ***

      Тақдирни билмайсан не битган сенга,

      Тангри бир нарсани сендан олганда,

      Бошқа берганини қўлингдан қўйма,

      Фақат ўзинга ишон оғир кўнингда.

      ***

      Душманига доим яхшилик қилди,

      Ғанимларига ҳам мехр курсатди,

      Бегонадан ҳам ёрдамини у аямади,

      Одий одамийликни бажариб юрди.

      ***

      Бирига йўл берди, у ўзини юқори тўтди,

      Юмшоқ гапирди, бошин эгди деб билди.

      Инсонийликни билганлар уни тушунди,

      У эса бажариб юрди доим одамийликни.

      ***

      Ҳурмат қилди, бошқача бири тушунди,

      Садоқатли бўлди, бири қадрин билмади,

      Касбини бажарди, Бурчи,– дегани бўлди,

      У бажариб юрарди оддий одамийликни.

      ***

      Поклигига қараб шогирд танладим,

      Одам ажратадилар, – деган таъна эшитдим.

      Кўзи тўқ, қалби пок, зиёли бўлсин дегандим,

      Одий одамийликни мен талаб қилгандим.

      ***

      Шогирдларга фарзандимдек мехр