Файзуллоҳ Лутфуллоҳ ўғли, Шайх Абдулазиз МАНСУР
Ушбу китобда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига янгича услубда мурожаат этилган. Аниқ маълумотларга таянилгани асарнинг қийматини оширса, тез-тез ҳаяжонли баёнларнинг келтирилиши бадиий ранг-барангликни таъминлайди. Хуллас, ўқувчи бу китоб орқали сийратга оид билимларини тиниқлаштириб, кўп мавҳумотларига аниқлик киритиб олиши шубҳасиз. Сийрати шарифга “сайр”ингиз хайрли кечсин.
"Ушбу китобда улуј аллома, Наєшбандия тариєати устозларидан Аімад Зиёуддин Кумушхонавийнинг «Мажмуатул-аізоб» номли икки минг саіифалик дуо китобидан саралаб олинган энг зарурий дуолар жамланди. Дуога оид муіим маълумотлар, дуоларнинг шарілари китобнинг ил мий ва маънавий єимматини таъминлайди. Шунингдек, китобга Єуръони каримдан баъзи суралар ва таржима лар, Имом Шаъронийнинг «Ибодат ва зикр аілига тавсиялар», Алишер Навоийнинг «Муножот» асари, Наєшбандия тариєатида зикр одоби илова этилди.
Биз мусулмонлар оламлар сарвари, коинот фахри, пайғамбарларнинг охиргиси, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган набий Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган муборак ойда у зотга бўлган юксак эҳтиром ва муҳаббатимизни янада чуқурроқ изҳор қилишга буюрилганмиз. Аллоҳнинг Расулини яхши кўриш иймонимизнинг белгисидир, у зотни яхши кўришимиз Аллоҳ таолони севишимиздандир. Аллоҳ таоло Ўзининг Каломи шарифида шундай марҳамат қилган: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…” (Аҳзоб, сураси 6-оят). Чунки буни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам бизга таълим бериб шундай деганлар: “Банда наздида унинг аҳлидан, молидан, одамларнинг барчасидан афзал бўлмагунимча у (комил) мўмин бўла олмайди” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур китоб оддий ошпазлик рисоласи ёинки “мусулмон ошхонаси сирлари”дангина иборат эмас, бу – мўминлар егуликлари борасида тўлақонли йўриқнома-қўлланмадир. Китобдан овқатланиш борасидаги Қуръони каримда зикр этилган суралар, пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламдан тўғри овқатланиш хусусидаги саҳиҳ ҳадислар ўрин олинган. Мусулмонларнинг умумий таомланиш одоблари ҳақидаги маълумотларда Муҳаммад Содиқ Қошғарийнинг “Одоб ас-Солиҳин” китобидан фойдаланилган. Дастурхон атрофида ўтириш, меҳмон ва мезбон мажбуриятлари борасидаги ўгитлар Кайковуснинг “Қобуснома” китобидан келтирилган. Албатта, рисолада Исломга эътиқод қўйган турли халқларнинг фойдали, тўйимли ва ширин таомлари қай тарзда тайёрланиши борасида маълумотлар мавжуд. Мусулмонларга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳайвонларни қурбонликка келтириш хусусидаги боблар ҳам маъқул келади, дея умид билдириб қоламиз.