Буюк француз ёзувчиси, замонавий фантастика отаси ҳали ҳаётлигидаёқ «афсона»га айланиб кетган инсонлардан бири эди. Замондошлари уни «тиним билмас саёҳатчи» деб ҳисобласалар, кимлардир уни «денгизчи, кема капитани» деб ўйлашар, яна кимлардир «кўчирмакаш ёзувчи» деб ғийбат қилар, бошқалар эса, «бунақа ёзувчи йўқ. Жюль Верн – бу географик жамиятнинг номи. Ана шу ташкилотнинг аъзолари шу ном остида китоблар ёзадилар», деб исботлашга уринадилар. Аслида эса, Жюль Верн ёзиб чарчамайдиган ёзувчи эди. У фақат ижод оғушидагина хордиқ чиқарарди. 60 йилдан ортиқ давом этган ижодий фаолияти мобайнида тинимсиз ёзди ва адабиёт ихлосмандларига, авлодларга 97 китобни мерос қилиб қолдирди.
Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. “Нолдан бирга” китобида афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тиль ҳаммуаллифи Блейк Мастерс билан бирга ўша янгиликларни яратишнинг ўзига хос усулларини қандай топиш мумкинлигини кўрсатади. Тиль ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Aхборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компьютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда ҳар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат – мустақил фикрлашни ўрганишдир.
Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун маошингизни оширишларини, лотереяга ютуқ чиқиши ёки кутилмаган хазина топиб олишни кутишга ҳожат йўқ. Кўпчилик бир умр бошқаларни бой қилиш учун ишлаганини жуда кеч тушунади. Натижада ўзини ҳеч қачон бадавлат бўлолмайдиган муҳтож одамдек ҳис этиб, барча истакларини ноаниқ муддатга ортга суради… Ушбу китоб қаҳрамони ҳам «Қурбим етмайди» дея кўп нарсада, ҳатто орзуларида ҳам ўзига чекловлар қўйган. У тасодифан танишиб қолган кекса бариста эса қизга ўзи ўйлаганидан анча бадавлатроқ эканини тушунтириб беради.
Тадбиркор ва маркетолог Аллан Диб ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва изланиши самараси ўлароқ маркетинг режани бир вараққа сиғдиришга эришди. Ушбу китобда муаллиф бир варақли маркетинг режа тузиш баробарида кичик ва ўрта бизнес йўл қўядиган хатолар ва уларни тузатиш йўллари, мижоз топиш, даромадни ошириш ва бизнесни автоматлаштириш ҳақидаги ўз билимларини ўртоқлашади. Шунингдек, бизнесни бошлашдан то уни сўнгги мижозга сотгунча бўлган жараён билан ҳам танишасиз.
Машинангизда GPS ишлатсангиз, у тўғри кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Агар у сиз турган эмас, балки бошқа шаҳарни кўрсатаётган бўлса, табиийки, унга ишониб ҳаракат қилмайсиз. Чунки бу билан нотўғри манзилга бориб қолишингизни биласиз. Шундай экан, нотўғри фактларга суяниб иш кўрадиган қонун чиқарувчилар ва сиёсатчилар қандай қилиб глобал муаммоларни ҳал этсин? Дунёқарашлари остин-устун бўлиб ётган бизнесменлар қандай қилиб ташкилотлари учун оқилона қарор чиқарсин? Ҳаёт йўлида кетаётган ҳар бир инсон нимадан ташвишга тушиб, нимадан хаво тирланиши кераклигини қандай билсин?
Алиф шундай қудратли бир меҳварки, унда жам бўлган, бирлашган кишилар, параллел оламга саёҳат қилиши мумкин. Аммо бу бирлашув қувватига ҳар ким ҳам дош бера олмайди. Алифда бўлиш учун киши ўз нафси, майллари устидан ғолиб бўлмоғи даркор. Ушбу асар суфийлик, шаманлик ва турли диний таълимотлар ҳақида маълумотларга бой. Инжил ва Қурондан ҳам оятлар, шарҳлар келтирилган. Унда ҳаётда биргина вақт борлиги, у ҳам бўлса, ҳозирги вақт экани айтилади. Вақт турғун эмас. У мудом илгарилайди. Биз унинг маълум бир нуқтасида мавжудмиз, холос.
Брайан Трейсининг «Самарадорликнинг 21 йўли» (Eat That Frog!: 21 Great Ways to Stop Procrastinating and Get More Done in Less Time) китоби илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинди. Китобнинг инглиз тилидан таржимаси устида ўтган йили таржимонлар танловида ғалаба қозонган 4 нафар таржимонимиз жамоа бўлиш ишлашди. Бу “Asaxiy Books” лойиҳаси доирасида тайм менежмент ҳақида таржима қилинган илк китобдир. Сиз ушбу китобни ўқиб туриб қуйидаги фойдали маълумотларга эга бўласиз: [ul]Шахсий ва профессионал мақсадларга эришиш учун вақтни бошқаришнинг энг самарадор усуллари қанақа? Қандай қилиб тўғри мақсадларни қўёлиш бизга мураккаб вазифаларни бажариш имконини беради? Қандай қилиб 21 методни ҳаётга татбиқ этишда кўникмаларни шакллантириш мумкин?[/ul] Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради. Ушбу китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.
Машҳур журналист Уолтер Айзексон томонидан бугунги кунда дунёнинг энг йирик компанияси Apple нинг асосчиси Стив Жобснинг ҳаёти ҳақида ёзилган биографик асар илк маротаба ўзбек тилида тақдим этилмоқда. Асарни тайёрлаш жараёнида Уолтер Айзексон Стив Жобс ҳаётининг сўнгги йилларида у билан бир неча интервьюлар ташкиллаштиради. Шу билан бирга Стивни билган, у билан ишлаган дўстлари ва душманлари билан суҳбатда бўлади. Ушбу суҳбатлар асосида Стив Жобс ҳаёти ҳақида холис ва одил китоб ёзишга ҳаракат қилинади. Муаллиф китобда Стив Жобснинг табиати, унинг муваффақият сирларини очиб беради.
Ҳар бир инсонда учраши мумкин бўлган ички масъулият, шахсий жавобгарлик мавзуси аслида бизга бегона эмас. Ён-арофдагиларга бефарқ бўлмаслик, имкон бўлса, кўмагимизга муҳтож одамга ёрдам беришни оддий одамгарчилик, инсонийликдан деб биламиз. Аммо кутилмаган вазиятларда юзага келадиган айрим саволлар инсонни ўзига хос фазилатлардан узоқлаштириши мумкин. Ушбу китоб замонавий бизнес ва умуман жамиятдаги муҳим жиҳат – шахсий жавобгарлик, ички масъулият бўйича қўлланма бўлиб, одамларда унинг етишмаслиги ўзаро айбловлар, норозилик ва сусткашликка олиб келади. QBQ (СОС) консалтинг компанияси асосчиси Жон Миллер шахсий жавобгарликни қандай қилиб одатга айлантириш орқали муаммоларга ечим топиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, жамоада бирдамлик ҳамда ўзгаришларга хайрихоҳлик муҳитини яратиш ҳақида ҳикоя қилади. Ўзбек тилига илк бора таржима қилинган ушбу китобда муаллиф тўғри танланган оддий саволлар ишингиз ва ҳаётингизни қандай ўзгартириб юборишини мисоллар ёрдамида тушунтириб беради.