Asaxiy books

Все книги издательства Asaxiy books


    Қутлуғ қон

    Ойбек Мусо Тошмуҳаммад ўғли

    Oybek – yetuk prozaik edi. Uning qator romanlari, ko'plab qissalari o'zbek nasri rivojiga sezilarli ta'sir ko'rsatgan. Yozuvchining nasriy asarlari millat vakillari ruhiyatini aks etti-rish jihatidan o'ziga xos o'rin tutadi. Oybekning prozaik asarlari orasida "Qutlug' qon" romani alohida badiiy qimmati bilan ajralib turadi. Adib bu asarni yozishga qatag'on avj olgan mash'um 1937-yillarda kirishgan edi. Zarifaxonim shunday xotirlaydi: "Biz har kuni ertalab hali u, hali bu tanishimizning qamalganini eshitamiz. Kunlar nihoyatda betinch. Hamma ziyolilar "xalq dushmani" deb e'lon qilinib qamalmoqda. Na kunduz halovat bor, na tunda – uy-quda. Har daqiqa tashvish, har daqiqa yurak titroqda. Biz bolalar-ni qo'rg'onda qaynota-qaynonamga qoldirib, ikki temir karavot-ni bog'ning chetiga ko'chirdik. (Go'yo bizni bog'dan topisholmay-diganday).

    Мурдалар гапирмайдилар

    Тохир Хабилов

    Ҳобил ва Қобил можаросидан буён шу иллат одамзотнинг қонида оқиб келмоқда: бойлик васвасаси, нафс қутқуси кимларни не кўйларга солмади дейсиз. Тоҳир Малик ўзига хос ижодкор. Киши қалбини иймон нури-ла ёритиш унинг асл матлаби. Одобни одобсиздан ўрган деган ақидага таяниб яратилган ушбу асар сиз учун ҳақиқатда ажойиб совға бўлишига ишонамиз. Китоб барча ёшдаги ўқувчилар учун мўлжалланган.

    Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача

    Нурали Қобул

    Ёзувчи ва публицист, жамоат арбоби Нурали Қобулнинг «Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача» роман-памфлети “Asaxiy books” лойиҳаси доирасида чоп қилинган эди. Мазкур асарнинг иккинчи китобида ҳам сизни қизиқарли воқеалар, мулоҳазалар кутмоқда.

    Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача

    Нурали Қобул

    Суиқасд деганда биз бир кишининг бошқа бировнинг жонига қилган жабрини тушунамиз. Бироқ бир инсоннинг инсонлик шаън-шарафи, ҳурмат эътибори, ҳақ-ҳуқуқи, қадр-қиммати ва моли жонига тажовуз этилганда лоқайдларча бефарқ қараб турмоқ ёки ана шу тажовузчиларни қўллаб-қувватламоқ, ҳақу ҳақиқат, адли адолат топталганда ломмим демай турмоқ ҳам сукут суиқасдидир. Сиз ушбу битикда одам аталмиш яратиқнинг шоҳу гадой, ким бўлмасин мукаммалликдан йироқлиги, туғилиш ва ўлим орасидаги ҳаёт, умр деган бир неча қадамдан иборат масофада недан ўзини бунчалик ўту чўққа уришининг моҳияту фалсафасини муаллиф-ла баробар мушоҳада этамиз.

    Япон зобити

    Леонид Чигрин

    Ёш япон офицери Ютаро Тода оқ подшо армиясига ёрдам бериш учун Антанта қўшинлари таркибида Россия шимолидаги Поморьега кириб келганида, ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини тасаввур қилмаганди. Тинч ва осуда ҳудудда душманга қарата бирор марта ўқ узмаган зобит партизанларга асир тушди, лекин тез орада уларнинг ҳурматини қозониб, отряд командирига айланди. Бироқ НКВД ходимининг асоссиз гумонлари билан қамоққа олиниши унинг ҳаётидаги энг мураккаб воқеаларнинг дебочаси бўлди. Ютаро ўзи истамаган ҳолда янги тузилган ҳукуматнинг қамоқхонасидаги инсонийликдан йироқ ички сирларга гувоҳ бўлиб қолди. Бунинг бадалини эса умрининг узоқ йилларини маҳбусликда ўтказиш билан тўлашига тўғри келди…

    Молхона

    Джордж Оруэлл

    Жорж Оруэлл (ингл. George Orwell, ҳақиқий исми-шарифи Эрик Артур Блэр) – инглиз ёзувчиси бўлиб, ғайрихаёлий «1984» романи ва «Молхона» ривоят-қиссасининг муаллифидир. Жорж Оруэлл «Молхона» асарини 1943 йил ноябридан то 1944 йил февралигача ёзган ва 1945 йил августида эълон қилган. Китобни ҳар бир инсон ўқиши ва мулоҳаза қилиши лозим: нега бу дунёмиз шундай, у аслида қандай бўлиши керак… "Молхона“ жаҳон адабиёти тарихидаги энг муваффақиятли ва баҳсли асарлардан бири ҳисобланади. Асар ғоясидан келиб чиқиб асосий намуна сифатида СССР олинганлигини фараз қилиш мумкин.

    Бахт етказиш: Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

    Тони Шей

    “Zappos” интернет дўкони ўзининг корпоратив маданияти, қадриятлари билан ноёб компаниялардан бири саналади, айни шу хусусиятлари туфайли у юқори сурьатда ўсди. “Zappos” “Fortune” журналининг 2009 йилда эълон қилган “Ишлаш учун энг яхши компаниялар” рўйхатидаги дебютини юқори рейтинг билан бошлади. Худди шу йили уни “Amazon” 1,2 миллиард доллардан ортиққа сотиб олди. “Бахт етказиш” китобида “Zappos” Бош ижрочи директори ва асосчиларидан бири Тони Шей ўзининг бизнесдаги фаолиятини қандай қилиб чувалчанг фермасидан бошлаб, пицца бизнеси, “LinkExchange” ва “Zappos”гача олиб келгани, бу борада орттирган тажрибасини ўқувчилар билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб “New York Times” ҳамда “Wall Street Journal”нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.

    Ишққа оид 40 қоида

    Элиф Шафак

    Ушбу китоб бугунги кунда асарлари замонамиз бестселлерига айланишга улгурган, Туркия ва АҚШ ёзувчиси сифатида танилган Элиф Шафақ томонидан ёзилган. Унда ишқ туйғуси ва одамлар орасидаги ўзаро бир-бирини тушунишдай мураккаб руҳий муаммолар маҳорат билан ёритиб берилган. Шунингдек, Шарққа ва Ғарбга, ўтмишда ва ҳозирга оид мотивларнинг бирлашиб кетиши билан ўқувчи диққатини ўзига тортади.

    Тик қоялар қиссаси

    Эдгар Аллан По

    Ўзининг асарлари орқали бугунги жаҳон адабиётидаги детектив, даҳшат, мистик ва фантастик асарларга тамал тошини қўйган Эдгар Аллан По ҳикоялари том маънода мантиқий мулоҳазалар ҳамда далиллар асосида эртаклардир. Муаллиф ўз ҳикояларида воқеалар ривожи давомида инсон тийнатини, тахайюлини ўткир қалам тиғи остида таҳлил этади. Мазкур тўпламга Эдгар По ижодининг турли босқичларидаги сара ҳикоялари жамланди. Тўплам кенг китобхонлар оммаси ва адабиёт ихлосмандларига мўлжалланган.

    Катта ўйин

    Питер Ҳопкирк

    Европаликларнинг Марказий Осиёга азалдан қизиққани тарихдан маълум. Аммо минтақага тадқиқотчи сифатида келиб, бу ердаги ижтимоий-сиёсий ҳаётни ўрганган сайёҳлар, тадқиқотчилар ҳақидаги маълумотлар жуда оз. Уларнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари деярли йўқ. Юз берган воқеаларда бевосита иштирок этган кўплаб қаҳрамонларнинг кундаликлари асосида ёзилган ушбу китобда ўтмишдаги сиёсий ҳаёт, минтақани бўлиб олиш учун икки қудратли мамлакат ўртасида кечган можаролар акс этган. Тарих ҳар кимнинг талқинида турлича ифода топади. Қўлингиздаги китобда Марказий Осиёнинг яқин ўтмишига оид саҳифалари европалик муаллиф талқинида баён этилган. Бу ҳам ўз тарихимизга турли томондан боқиш учун бир имкониятдир.