Мазкур жамоавий монографияда замонавий умумфалсафий методология ҳисобланган синергетика фанининг моҳияти, асосий тушунчалари, қонуниятлари ҳамда мураккаб ночизиқли ходисаларнинг маънавий меросимизда («Авесто» мисолида), инсоннинг ўзини-ўзи ташкиллаш жараѐнида, маънавий меросимиз ижодкорлари асарларида, инсон маънавий борлиғида, информацион жамиятнинг ўзига хос хусусиятларида, замонавий техноген цивилизацияси имкониятларида намоѐн бўлиши, амал қилиш қонуниятлари фалсафий таҳлил қилинган.Китоб синергетик методология имкониятлари билан танишиш истагида бўлган тадқиқотчиларга, докторантларга, изланувчиларга, талабаларга ва фалсафий муаммоларга қизиқувчи ҳар бир ўқувчига мўлжалланган.