Рисолада халқимизни ўз атрофида жипслаштириб, мўғул босқинчиларига қарши курашган, халқ қаҳрамони Маҳмуд Торобий ва унинг сафдошлари жасорати янги тарихий манбалар асосида чуқур ва ҳар томонлама таҳлил этилган.Китобда халқимиз истиқлол туфайли ўзлигини англашига, тарихий илдизларни чуқурроқ ўрганишига, туғилган жойига – жонажон Ватанига бўлган меҳр-муҳаббатини янада кучайтириш борасидаги фикрлар баён этилган. Бу рисола умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари ва барча ўлка тарихини ўрганувчиларга мўлжалланган.