Озарбойжоннинг машҳур ёзувчиси Анор ўзбек китобхонларига «Оқ кўрфаз», «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», «Қизил лимузин» ва бошқа асарлари билан яхши таниш. Ушбу китобга унинг ижодидан саралаб олинган қисса ва ҳикоялар киритилди. Дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган ва китобхонлар томонидан севиб ўқилаётган бу асарлар сизга ҳам манзур бўлади.Анорнинг «Мен, Сен, У ва телефон» китоби Озарбойжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон Маданият Маркази билан ҳамкорликда чоп этилди.