Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилганлар. Ушбу китобда энг яхши инсон бўлиш, яъни, Қуръони каримни ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатиш илми – Тажвид қоидалари содда, ёдлаш учун осон ҳамда жадваллар тарзида баён этилган.