Тарихда ўтган набий ва расулларнинг барчалари илоҳий интизом га содиқ ва собит танланган бандалардир. Бинобарин, анбиёлар ҳаё тини ўрганиш, динлар тарихини билишликдир. Ислом ва унгача бўлган ҳаётдан хабардор бўлишликдир. Бу нарса аҳли фаросат учун бир равшан чироқ бўлиб, адашув, чалғиш, турли ёт таъсирлардан сақланишнинг ойдин йўли ҳамдир. Мазкур “Пайғамбарлар тарихи”да пайғамбарларнинг (уларга салот-у саломлар бўлсин) насл-насаби, ҳаёти ва шахсияти, фазилатлари, уларнинг ўзлари юборилган қавм ларга нималарни етказгани, қандай қарши олингани, қавмларнинг ўз хатти-ҳаракатларига яраша қандай оқибатларга учрагани ишончли манбаларга таянган ҳолда изоҳланган, билиш лозим бўлган фойдали маълумотлар тақдим этилган.