Название | Шоҳжаҳоннинг орзуси |
---|---|
Автор произведения | Одина Эъзоз |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Жуда нохуш
Ҳалокатда,
Фалокатда
Учмоқликдан
Айрилди.
Нажот керак,
Бўлдим сергак.
Дилдан туйдим,
Уни суйдим,
Даволадим
Ҳузур билан.
Оёқларин,
Қанотларин
Боғлаб қўйдим,
Созлаб қўйдим.
Дон-сув бердим,
Меҳр билан.
БАҐОР
Қиш кетиб, баҳор келди,
Табиат нурга тўлди.
Яшил, оппоқ, ҳарирлик,
Юртимизда хуррамлик.
Қалдирғоч, капалаклар
Беозор учишмоқда.
Тинч диёрни лайлаклар
Энтикиб қучишмоқда.
БАДАНТАРБИЯ
Соат еттига
Урганида бонг,
Бадантарбия
Қиламан ҳар тонг.
Югурсангиз гар
Эринмай, туриб,
Ялқовликни сиз
Кетасиз енгиб.
ТАБРИК СЎЗЛАР
Шоҳжаҳонман, Шоҳжаҳон,
Орзуларим бир жаҳон.
Олти ёшга тўламан,
Энди катта бўламан.
Бир йил ўтса, мактабга
Бора бошлайман ўзим.
Азиз аяжонимга
Ёзаман, табрик сўзим.
КЎМАКЧИМИЗ
Баҳор келса элимизга
Замин яшнаб кетади.
Капалаклар рақсга тушиб,
Дилимиз шод этади.
Бувижонлар сумалаклар
Пиширишар ният қилиб.
Биз уларга қарашамиз
Ишимизни жуда билиб.
ХАФА БУЛУТ
Мисоли бургут
Хафахол булут
Кўкнинг уйида.
Кўзларида ёш,
Жуда ҳам бебош
Ёмғир кўйида.
Заминга қараб,
Нигоҳин қадаб,
Сўзсиз толади.
Қаддини букиб,
Ёмғирлар тўкиб,
Кетиб қолади.
АТИРГУЛ БАЗМИ
Ўтлоқли сой бўйида,
Атиргулнинг уйида,
Капалак бўлган ҳозир,
Болари тайёр нозир.
Пашшахондан йўқ дарак.
Чивин қаёқда қолди?
Келмасалар ҳам керак,
Кўнглига оғир олди.
Парвонадир Булбулжон:
– Гулим хафа бўлмасин.
Бўйнига тақинг маржон,
Ифорлари сўнмасин.
Дермиш Лола дугона:
– Сира олманг хавотир.
Таклифсиз ҳам шодлана
Ой сойда келаётир.
АДАШЛАР
Дадам, ойим, мен
Ҳаммамиз бирга,
Дам олиш куни
Йўл олдик қирга.
Ҳаволар тоза,
Маза қилдик хўп.
Атрофга боқиб,
Ҳузур қилдик кўп.
Ерга юлдуздек
Гул сочилибди –
Лола дашим
Зап очилибди!
ЧАҚҚОН БОЛА
Элбек ўзи беш яшар,
Ойисига қарашар.
Югуришига қаранг,
Кийим-боши ранг-баранг.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте