Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4



Скачать книгу

Жаннатмакон бўлишини қизига тушунтирган. Оила, ширин турмуш қуриш ва уни чиройли идора этиш учун ҳар бир оқила хонимга ва турмушга чиқаётган ақлли қизга бу ўгитлар сув ила ҳаводек зарурлигини ўзингиз ҳам фаҳмлагандирсиз.

      Ширин турмуш қурмоқчи бўлганларга биринчи галда сабр-қаноат зарурлиги уқтирилади. Мазкур ўгитларнинг аввалида қаноат фазилати тилга олингани бежиз эмас.

      Келинпошша, оила саодати сиздаги сабр-қаноатга боғлиқ. Оиланинг ёзилмаган қонунига кўра, сабр биринчи галда келиндан талаб этилади. Ҳамиша шундай бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу одат унчалик тўғри бўлмаса-да, итоат этишга мажбурмиз. Лекин сабр қилишни, итоатни чўрилик даражасига тушириб англамаслик керак. Сабр – мутлақ итоатгўйлик эмас. Туҳмат тоши отилса ҳам, фитна қилинса ҳам сабр қилиб ўтириш керак, дегувчиларга мен қаршилик билдираман. Ҳар қандай сабрнинг ҳам чегараси бўлади. Хўп, давомли ғийбатларга чидаш мумкиндир. Лекин ғийбат туҳматга айланса, оилани бузишга қаратилган туҳмат қуроли ишга солинса индамай ўтириш керакми? Йўқ! “Бахт учун курашмоқ даркор” деб бежиз айтилмаган. Сабр бундай курашда тўғаноқ бўлмаслиги лозим. Лекин сабр чегарасидан чиқилган тақдирда ҳам, одоб чегарасидан чиқмаслик талаб этилади.

      Донишмандлар сабр ҳақида кўп ҳикматларни бизларга мерос ўлароқ қолдирганлар. Сабрга берилган гўзал таърифни ҳазрат Навоий асарларида ўқиймиз: «…Сабр – аччиқ, аммо фойда берувчи; у – қаттиқ, аммо зиён-заҳматни даф этувчи. Қайси бахтсиз сабр этагини тутган бўлса, у охири муродига етади; қайси бир гирифтор кўнгил сабр тугунини бўшатмаган бўлса, унинг бахт тугуни очилади. Сабр – шодликлар калитидир, бандларни ечувчидир. Сабр – ўртоқдир, суҳбати зериктирарли, аммо мақсадга олиб борувчи; сабр – улфатдир, узоқни кўзлаган, аммо охирда истакка етказувчи. Сабр – уловдир, секин юрадиган, аммо манзилга элтувчидир. Сабр – туядир, оғир қадам, лекин бекатга олиб борувчидир. Сабр – насиҳатгўй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал қилган охирда муродига етади. Сабр – табиб, бадхўр дори, бемор ундан азоб тортади, аммо сўнггида соғликка эришади.

      Ишққа мубтало бўлган ошиқлар бу сўзни эшитганда чўчийдилар ва лекин сабр натижасида ёр васлига етишадилар. Ҳажр азобини тортаётган кишилар сабр сўзини эслашдан жирканадилар, лекин охирда сабр туфайли дийдор кўришадилар. Сабрнинг умидкорлик қафасида жон булбулига на хомушлик фойда берар, на куй ва на нола; сабр мажлисида руҳ тўтисига на сукут наф еткурар, на фарёд ва на фиғон.

      Сабр саҳросида роҳат қилиш изтироб чекиш билан баравар; сабр даштида дам олиш – югуриш билан баравар. Сабр бор ерда, айрилиқ ўтида куйганларга ўлишдан ғам йўқ; иштиёқ эгаларига ҳажр ўтида куйишдан алам йўқ.

      Сабр – ҳажр шомидек қоронғи ва узун, аммо унинг охири висол тонги; сабр– ҳаж йўлидек қийин ва йироқ, аммо ниҳояти – иқбол каъбаси.

      Балога гирифтор бўлиб, нобуд бўлиш хавфи остида қолган одамнинг ҳаёти сабр туфайли озод; ҳар бир ноумид шахснинг тушкун руҳи сабр