Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4



Скачать книгу

киши бир сўз айтиб унга дашном бериб эди, шу сўзи ёқмади». Донишманд бундан ҳайрон бўлиб: “Ажаб ҳолдирки, бу одам оғир тошни кўтаришга қувват топибди, бир сўзни кўтаришга эса тоқати йўқ эканми?”– деган экан.

      “Келиннинг барча қилиқларига сабр қилиш” – унинг барча хатоларидан кўз юмиб яшаш деган гап эмас. Сабр – энг яхши тарбия усули. Ахир бир ниҳол эксангиз, уни сабр ила парвариш этасиз, ширин мева беришини йиллар бўйи кутасиз-ку? Келинингизнинг хатосини кўрасиз, унга насиҳат қиласиз. Келин хулқидаги камчилигини эртагаёқ тузата олмайди. Бунинг учун фурсат керак. Айниқса, қизлик уйида эринчоқлик касалига эътибор берилмаган бўлинса, бу касалликнинг муолажаси осон кечмайди. Шошқалоқ, пала-партиш келинни тарбиялашингиз мумкин. Лекин имиллаб иш қилувчини серғайрат қила олмасангиз керак (Такрор айтаётганим учун узр). Секин қимирласа ҳам, ишни пухта, озода бажарса бас. Шу боис “Имиллаяпти”, деб сиқилаверманг, ҳадеб дашном бераверманг. Лекин ишдан қочиб, турли баҳоналар билан ётиб олаверса, танбеҳ беришдан чарчаманг.

* * *

      Набираларингизга танбеҳ беришда, уришишда тилингизга эҳтиёт бўлинг. Набиранинг камчилигини айтишда келиннинг хатоларини тилга олманг. “Онангга ўхшаб сен ҳам идиш-товоқни чала ювяпсан” ёки “Онангга ўхшамай қуриб кетгин”, деганга ўхшаган гапларни ҳатто хаёлингизга ҳам келтирманг. Агар бундай бемаъни гаплардан ўзингизни тия олмасангиз, билингки, сиз набирангизни уришмаяпсиз, аслида келинингизни ҳақорат қиляпсиз. Ўзингиз тилингиздан заҳар сочиб турганингиз ҳолда келиндан ҳурмат талаб қилишингиз ақлга тўғри келмайди.

* * *

      Қайнонажон, биламан, ёшлар билан тил топишиш қийин. Кўп йиллар давомида уйингизда ўзингиз ўрнатган ўз тартибингиз, ўз интизомингиз бор. Бошқа тартиб ва интизом муҳитида тарбия топган келинингиз сизнинг талабларингизни бирданига қойилмақом қилиб бажаролмайди. Бажаролмаса-ю, лекин кўнглингизни олишга интилса, камчиликларини дарров тан олса, бу сизнинг бахтингиз. Бажаролмаса-ю, бажаришга интилмаса – бу сизнинг бош оғриғингиз. Бош оғриганда калла узиб ташланмайди, балки даволаш чораси кўрилади. Баъзан бош оғриғи бир-икки хапдори ичиш билан шифо топади. Баъзан эса узоқ давом этадиган муолажа лозим бўлади. Бу муолажаларнинг асосийси сабр бўлса, кейингиси кечиримли бўлиш. Келиннинг беихтиёр йўл қўяётган камчиликларини, айбларини кечириш кўпам қийин эмас. Лекин у сизни очиқчасига беҳурмат қила бошласа, айтганингизнинг тескарисини қилаверса – чораси қийин. Аҳволингизга тушунаман: дардни ичга ютавериш ҳам осон эмас. Лекин ўғлингизнинг, набираларингизнинг бахтини, келажагини ўйлаб кечираверасиз. Лекин… беморга дори-дармонлар эм бўлмаса, жарроҳнинг амалиётига эҳтиёж сезилади. Оила муносабатидаги “жарроҳлик амалиёти” – қўйди-чиқди жараёнининг бошланиши. Сиз ақлли, доно аёлсиз, эҳтимол сўнгги чора йўлини тўсишга ўзингизда куч топа оларсиз? Сабр чегарасини яна озгина кенгайтира оларсиз, кечиримлилик денгизини яна озгина чуқурлаштира оларсиз? Бу йўлда сизга